UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  20 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62

Афғонистон U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикада ҳаракат қилади" Янгиликлар

Афғонистон U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикада ҳаракат қилади"

Афғонистонликлар бош мураббийии Заҳи Ҳасан ва жамоа аъзоси Ҳасибуллоҳ Аҳадий U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди.

"Барчага салом. Мусобақа қизиқ ўтади, чунки яхши жамоалар жамланган", – дея гап бошлади мураббий Заҳи Ҳасан.

"Бизда ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, яхши ўйин ўтказамиз", – деди футболчи Ҳасибуллоҳ Аҳадий.

- Ўзбекистон билан ўйинга тайёргарлик қандай бўлди?

- Шуни айтмоқчиманки, бизда тайёргарлик учун кам вақт бор эди. Ўзбекистонга энг яхши 23 нафар футболчини олиб келганмиз. Гуруҳимизда Осиёнинг энг кучли жамоалари йиғилган. Мақсадимиз – футболчиларни ўсишига хизмат қилиш. Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикаларда ҳаракат қилишади. 

- Гуруҳдаги фаворит ким?

- Кимнидир ажратиб кўрсата олмаймиз. Ким яхши тайёргарлик билан майдонга тушса ва натижа қила олса, ўша жамоа кучли ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичи "E" гуруҳида Афғонистон, Гонконг ва Эрон билан баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг дастлабки турда эртага Афғонистон билан ўйнайди. Учрашув соат 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика