UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

Афғон футболи тарихида илк бор Кобул шаҳрида футбол академияси очилди Янгиликлар

Афғон футболи тарихида илк бор Кобул шаҳрида футбол академияси очилди

Германия ва Даниянинг молиявий кўмагида бунёд этилган академиянинг бош мақсади афғонистонлик болаларнинг нафақат севимли спорт тури билан шуғулланиши, балки мамлакатда профессионал футболни ривожлантиришга ҳам қаратилган.
Мазкур футбол академиясининг очилиш маросимида ФИФА вакили ҳам иштирок этди. «Бизнинг мақсадимиз Афғонистонда ҳам футболни ривожлантиришга кўмак бериш. Бизнинг лойиҳамиз дунёнинг 22 та давлатида амалга оширилмоқда. Кобулдаги академияда 250 нафар бола маҳаллий ва хорижлик мураббийлар раҳбарлигида машғулотлар олиб боради», деган даниялик мураббий Андерс Левинсон. ФИФА вакили Али Асқарий Лалининг айтишича, шу йилнинг ўзида Кобул шаҳрида яна бешта футбол мактаби ташкил этилади. Яқин йилларда эса, Қундуз, Балх, Қандаҳор ва Ҳирот провинцияларида 12 та футбол мактаби очилиши режалаштирилган. Бу хабарлар афғон болаларининг чексиз қувончига сабаб бўлди. «Жуда бахтлимиз, энди бизни тажрибали мураббийлар шуғуллантиришади. Келажакда яхши футболчи бўлмоқчиман», деган академияга аъзо бўлган болалардан бири. Афғонистон футбол федерацияси вакилининг сўзларига кўра, яқин беш йил ичида мамлакатда футбол билан профессионал тарзда шуғулланаётганларнинг сони 20 мингдан ошиши кутилмоқда экан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика