UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  7 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  0 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  15 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  3 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3

"AFC Solidarity Cup": илк турнир ноябрда ўтказилади Янгиликлар

"AFC Solidarity Cup": илк турнир ноябрда ўтказилади

Теглар :  AFC Solidarity CupОФК
Ноябрь ойида ОФКнинг яна бир мусобақасига старт берилади.

Чақирув Кубоги ўрнига ташкил этилган Solidarity Cup Малайзияда бўлиб ўтади. Унда 7 терма жамоа иштирок этади. Осиё Кубоги саралаш баҳсларидан четга чиқиб улгурган жамоалар учун ОФК мазкур мусобақани ташкил этишга қарор қилди. Чунки бу термалар шундоқ ҳам кейинги йил расмий ўйинлардан четда қолиб кетишади.

Аслида ОФК саралаш ўйинлари тизимига айнан кучсиз термаларнинг етарилча учрашувлар ўтказишини таъминлаш мақсадида қўл урганди, бироқ 7-8 жамоа барибир курашдан четга чиқди. Шунинг учун янги турнир ўтказилиши ҳақида қарорга келинди.

Мусобақанинг А гуруҳида Непал, Бруней ва Тимор Лесте, В гуруҳида Шри Ланка, Макау, Мўғулистон ва Лаос терма жамоалари қатнашади. Покистон ва Бангладеш унда иштирок этишдан бош тортишди. Ҳар икки гуруҳдан иккитадан жамоа ярим финалга чиқади. Шу тариқа мусобақа давом эттирилади.

Тан олиш керак, савияси жуда паст жамоалар учун бу мусобақа маълум пайтда ўйин амалиётига эга бўлиш учун қулайдир. Чунки бу термаларнинг ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар топиши жуда муаммо.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика