UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

AFC Integrity вакиллари Суперлига ва Про-лига клублари бош мураббий ва раҳбарлари учун семинар ўтказди Янгиликлар

AFC Integrity вакиллари Суперлига ва Про-лига клублари бош мураббий ва раҳбарлари учун семинар ўтказди

Жорий йилнинг июль ойида Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида бўлган Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА делегацияси ОФКнинг келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориш масаласи бўйича масъуллари – AFC Integrity департаменти раҳбари Аҳмед Алосайми, шунингдек, Sportradar компанияси директори Оскар Бродкин билан учрашув ўтказган эди.

Учрашув чоғида ОФК вакиллари Ўзбекистондаги ички мусобақаларда келишилган ўйинлар ташкил этилишига қарши курашда Ўзбекистон футбол ассоциациясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда бу борада ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканини маълум қилишган эди. Ўз навбатида Равшан Эрматов ҳам мамлакатимизда футболнинг ривожи учун тўсқинлик қилаётган турли қинғирликлардан ҳоли бўлиш муҳим экани, келишилган ўйинларга қарши курашда ЎФАнинг қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориши янада самара беришини таъкидлаган эди.

Шу мақсадда куни кеча AFC Integrity вакиллари юртимизга ташриф буюриб, Суперлига ва Про-лига клублари бош мураббий ва раҳбарлари учун махсус семинар ташкил этишди. Семинар давомида келишилган ўйинлар ташкил этилишининг олдини олиш, ўйин натижасига таъсир кўрсатилишига қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатга қарши курашиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика