Голландия терма жамоаси бош мураббийи Данни Блинднинг ёрдамчиси Дик Адвокат ўз вазифасини тарк этди.
Мутахассис бу вазифада май ойидан бери ишлаб келаётган эди.
Адвокат 1992-1994 ва 2002-2004 йилларда Голландия терма жамоасини бошқарган эди. Мутахассис бошқа клуб ёки федерациядан таклиф бўлса, ўз вазифасини тарк этиши ҳақида маълум қилган эди.