

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ярим ҳимоячи билан ишлашни маъқул кўради, бироқ мутахассис ёзда футболчи Турин клуби билан янги шартнома имзоламаслигини ҳис қилмоқда.
"Ньюкасл" январь ойида футболчига таклиф билан чиқиши кутилмоқда. Премьер-лиганинг бошқа клублари - "Арсенал" ва "Челси" ҳам ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олишдан манфаатдор, бироқ улар Рабьони текинга қўлга киритмоқчи.



