

ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келди. Унга кўра, футболчи “Барселона”га ўтишни истамоқда. Рабьо ПСЖ билан шартномасини узайтиришдан бош тортди. Каталония клуби билан келишув январдаёқ амалга ошиши кутилмоқда.



