UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  1 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  43 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  5 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3

Аднан Ораховац: "Майдонда боримизни берамиз" Янгиликлар

Аднан Ораховац: "Майдонда боримизни берамиз"

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин "Пахтакор"нинг черногориялик ҳимоячиси Аднан Ораховац ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

"Шерлар" айни пайтда тиғиз тақвим остида ўйинлар ўтказишмоқда. Қўқонликлар билан беллашувга тайёргарлик хусусида Аднан қуйидагича жавоб қайтарди:

- Ҳар бир баҳсга имкони борича жиддий ёндошамиз. Чунки ҳеч бир беллашув осон ўтмайди. Биз рақибнинг турли ҳаракатлари туширилган лавҳаларни томоша қилдик. Шу асосда уларнинг ўзига хос жиҳатларини билиб боряпмиз. Машғулотларга барча масъулият билан қарайди.

"Қўқон-1912" жамоаси тўғрисида нималарни билиши ҳақида берилган саволга Ораховацнинг жавоби шундай бўлди:
- Бу жамоага қарши ўтган йили икки марта ўйнадик. Сафардаги беллашувда улар бизга етарлича муаммо туғдиришган ва дуранг қайд этгандик. Тошкентда эса бу жамоани таслим этганмиз. Рақиб таркибида бир қатор янги футболчилар ва мураббий борлигини яхши биламиз. Ҳар бир мураббий ўзи маъқул билган ўйин услубини юзага келтиришга интилади. Бу жамоа бор имконияти билан ўйнашига шубҳа йўқ. Ўз навбатида биз ҳам ғалаба қозониш учун майдонда боримизни берамиз. Кескин кечадиган баҳсга тайёрмиз.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 11 март, жума куни соат 17:30да "Пахтакор" стадионида бошланишини эслатиб ўтамиз.

"Пахтакор" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика