

Айни дамда рекорд Дидье Дрогбага тегишли (104 та гол), тоголик эса ундан 8 та гол ортда қолмоқда.
"Футболда ҳозиргача эришган муваффақиятларимдан мамнунман. Тогони кўпчилик билмаса керак. Фақат менда Премьер-лигада ўйнаш ва кўплаб голлар уриш имконияти бор, омадим келган. Агар Дрогба рекордини янгиласам, бу фаолиятимдаги энг яхши натижа бўлади, аммо эплай олмасам барибир бахтли бўлиб қолавераман. Ҳужумчи учун голлар энг асосийси" - дейди Адебайор.



