UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  5 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   3 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  29 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8

Аброр Исмоилов: "Нефтчи" ҳали ўз сўзини айтади!" Янгиликлар

Аброр Исмоилов: "Нефтчи" ҳали ўз сўзини айтади!"

"Нефтчи" жамоаси сафида тўп тепган Аброр Исмоилов янги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида бошлайди.

Исмоилов янги клуби билан икки йиллик шартнома имзолади. Шу фурсатдан фойдаланиб "Нефтчи" матбуот хизмати Аброр Исмоиловдан қисқа фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиши сўради.

- Ушбу мавсум якунлари бўйича фикрларингиз...

- Бу йилги мавсумда "Нефтчи" жамоаси Суперлигада бир-бирига ўхшамаган икки даврани ўтказди деб ўйлайман. Биринчи даврадаги омадсизликлардан сўнг жамоа анча тушкунликка тушиб қолган эди, бироқ иккинчи даврадаги ўзгаришлар жамоага жуда катта ёрдам берди ва "Нефтчи" Суперлигада қолиш вазифасини уддалай олди. Про лигадан чиққан клуб элитада жон сақлаб қолиши бу табиий ҳол деб ўйлайман.

- Кеча "Навбаҳор" сизни футболчиси сифатида расман эълон қилди. "Навбаҳор"га ўтиш қандай юз берди?   

- Жорий мавсум якунлангач "Нефтчи" билан шартномам якунига етган эди. Суперлиганинг бир қатор жамоаларидан таклифлар тушди. Жумладан, "Навбаҳор"дан ҳам таклиф бўлди. Тўғрисини айтсам, "Нефтчи"да қолиш ниятим йўқ эмасди. Лекин "Навбаҳор" жамоаси келаси йили ОЧЛда ўйнайди. Клуб ҳозирги кунда мусобақа етакчиларидан бўлиб тургани боис ушбу  жамоадаги ўйинларим орқали терма жамоа эшикларини қайта очиш имконияти пайдо бўлишини ҳисобга олдим ва "Навбаҳор" билан шартнома имзоладим.

- "Навбаҳор" жамоаси билан шартнома имзолаганингиздан сўнг клуб сайтига интервью бердингиз. Унда "Нефтчи" клубидан сизга ҳеч ким алоқага чиқмагани ва бош мураббий сизга ишонмагани ҳақида гапиргансиз. Мазкур ҳолатга изоҳ берсангиз...

- Яхши савол бердингиз. Интерьвюмдаги ўша жумла озгина нотўғри талқин қилинган кўринади. Мен мураббий телефон қилмагани ёки менга ишонишмади демагандим, клубдаги барча футболчилар қатори мени ҳам 12 декабрда Тошкент шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотларига таклиф қилишди. Лекин оилавий сабаблар билан Москвада бўлиб турганим боис 12 декабрь куни машғулотларга бора олмадим. Москвадан келгач эса "Навбаҳор" жамоасидан таклиф келиб тушди. Виталий Левченко олдиларига бордим ва вазиятни тушунтирдим. Виталий Григорьевич мени тўғри тушунди ва келажакдаги фаолиятимга омад тилади. Шундан сўнг клубдагилар билан дўстона хайрлашдик.

Шу ўринда қўшимча қилиб ўтишим керак, Суперлиганинг иккинчи даврасида "Нефтчи" бош мураббийига айланган  Виталий Григорьевичдан қисқа муддат ичида кўп нарса ўргандим. Мураббий сифатида ҳам, инсонийлик фазилати борасида ҳам  менга жуда ёқди. Қисқа қилиб айтганда, Виталий Григорьевич ўз касбининг эгаси. Шу ўринда, "Нефтчи"нинг шонли ўтмишини қайтаришда, вилоят футболини ривожлантиришда ва мухлисларни футболдан қувонтириб келаётганликлари учун вилоят ҳокими Хайрулло Ҳаитбаевич Бозоровга катта раҳмат айтаман, бундан футболга меҳр берган вилоят рахбарини кўрмаган эдим, лекин албатта келажакда "Нефти"га қайтишни сўрашса, албатта қайтаман!

- Ижтимоий тармоқларда Россия клубларидан ҳам таклиф бўлгани айтилди. Шу ростми?

- Россия ва бошқа давлатлардан аниқ таклифлар бўлди, лекин музокоралар якунланмай қолди.

- Мавсум давомида сизга энг ёққан учрашув қайси бўлди?

- Яйпанда иккинчи даврадаги "Қизилқум" жамоасига қарши кечган учрашув бўлди, деб бемалол айта оламан. Шу учрашувда аввалига гол ўтказиб юбордик, шундан кейин пенальти тепиш хуқуқини қўлга киритдик, лекин пенальтидан тўп кирита олмадим, ўйин сўнгига қадар икки гол уриб, айбимни ювдим ва жамоамиз ғалаба қозонди.

- Жамоа мухлислари учун тиалкларингиз?

- Таъкидлаб ўтмоқчиманки, "Нефтчи"ни яхши кўраман. Клуб мени футболчи қилиб етиштириб берди. Бу учун барча мураббийларимга раҳмат айтаман. Мухлислар танлаган йўлимни албатта негатив ўйлашлари табиий ҳол. Сабаби Аброр Исмоилов фарғоналик футболчи, лекин бу – футбол. Мухлислар мени тўғри тушунишларини сўраган бўлар эдим.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика