Абрамович миннатдорчилик сифатида Чехга 4 млн. фунт тўлайди

Aslanov Jasurbek
22 июн 2015, 14:47
"Челси" эгаси Роман Абрамович кўклар посбони Петр Чехга 11 йиллик фаолиятига миннатдорчилик сифатида 4 млн. фунт тўлайди.
Чехнинг "Челси" билан шартнома муддати бир йилдан сўнг якунига етади, аммо 33 ёшли футболчи Тибо Куртуага асосий таркибдаги жойни бой бергани туфайли, янги жамоа қидирмоқда. Олдинроқ Петр Чех "Арсенал" билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида маълум қилинган эди.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com