Абрамович Лэмпардга икки мавсум имкон беради

Mirjalol Normatov
16 июн 2019
"Челси" хўжайини Роман Абрамович жамоани тарк этган Маурицио Саррининг ўрнига бошқа номзод топди.

"The Times" хабарига кўра, "кўклар"нинг янги бош мураббийи жамоанинг собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард бўлади. Россиялик бизнесмен Лэмпард билан бу борада гаплашиб олган ва икки мавсум давомида ҳар қандай натижага қарамасдан, имкон беришига келишиб олган. Қайд этиш керак, Френк "Челси"да Роман Абрамович давридаги 16-мураббий бўлиши мумкин.

Агарда Лэмпард "Челси"ни бошқарадиган бўлса, клуб "Дерби Каунти"га 4,5 миллион евро тўлаши керак бўлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Times