Абрамович Азарни "Челси"га қайтаришга тайёр

Alisher
11 окт 2021, 16:28
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар АПЛга қайтиши мумкин.

Ўйинчининг трансферига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар" хўжайини Роман Абрамович Эденни "Стэмфорд Бриж"га қайтаришга тайёр.

Трансферга нарх ҳалақит бериши мумкин. Азарнинг Мадриддаги омадсиз фаолияти сабаб унинг нархи ҳозирда 40 млн еврогача тушиб кетган. Бу икки йил олдин 100 млн евро атрофида тўлаган "қироллик клуби" президенти Флорентино Пересни қаноатлантирмайди.

Эденнинг Мадрид гранди билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional