

Аввал хабар берилганидек, "Рома" футболчи учун 40 миллион евро тўлайди, "Челси" эса 80 миллион евро эвазига футболчини қайта сотиб олиш вариантини шартномага киритган.
Абрахам "бўрилар" билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди, унинг маоши йилига 5 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020/21 йилги мавсумда у 32 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ҳамда 6 та голли узатмани амалга оширди.



