UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ... Янгиликлар

Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев легионерга айланиши мумкин эди.

Шотландиянинг "Ливингстон" клуби Бўриевга қизиқиб қолган ва уни ўз сафида кўрмоқчи эди. Бироқ футболчи ишчи визасини олишда муаммога дуч келди. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар берди. Гап шундаки, Шотландия олий лигасида ўйнаш учун футболчи ўз миллий терма жамоаси сафида камида 2 та тўлиқ ўйин ўтказиши керак.

Бўриев ҳозирга қадар Ўзбекистон МТЖ сафида 3 та баҳсда захирадан майдонга тушди холос.

"Ливингстон" клуби 1943 йилда ташкил топган ва уй ўйинларини 9713 томошабинга мўлжалланган "Алмондвейл" стадионида ўтказиб келади. Айни пайтда жамоани шотландиялик Дэвид Мартиндейл бошқармоқда.

Клуб ўтган мавсум Шотландия иккинчи дивизионида иштирок этди ва плей-офф орқали олий дивизионга чиқди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика