UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  25 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Достон Турсуновнинг Шотландиядаги тақдири нима бўлди? Уни кейинги мавсум легионер сифатида кўрамизми? Янгиликлар

Достон Турсуновнинг Шотландиядаги тақдири нима бўлди? Уни кейинги мавсум легионер сифатида кўрамизми?

"Сурхон" клубининг иқтидорли ва ёш ҳимоячиси Достон Турсунов яқинда Шотландиянинг "Ливингстон" клубида кўрикда бўлиб қайтганидан хабарингиз бор.

Хўш, нима учун футболчимиз легионерга айланмади? У ердаги таассуротлар қандай? Бу борада Достон Турсунов сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровга батафсил фикрларини билдириб ўтди. 

- "Сурхон" учун бу йилги мавсум қанчалик кутилган ва кутилмаган тарзда ўтмоқда? Жамоа олдида мақсад йўқлиги ва босимсиз ўйнаётгани ҳам таъсир қиляптими?

- Мухлислар ва журналистлар учун кутилмаган бўлиши мумкин. Лекин биз мавсум бошида яхши натижа кўрсата олишимизга ишонган эдик. Натижаларимиз яхши. Бундан ҳам яхши қилишга ҳаракат қиламиз. Босимга келсак, бизда барча ўзига ишонган. Ёш мураббийлар штаби билан яхши ишлаяпмиз. Босим барчада бўлади. Айниқса мавсум бошида бу сезилди. 

-  Жамоадаги энг катта лидер ким? Умуман ёш футболчи сифатида сиз етакчи футболчи деганда нимани тушунасиз?

- Жамоамизда айнан битта футболчини лидер, демаган бўлардим. Чунки ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бор. Биз майдонга битта жамоа бўлиб тушамиз. Етакчи футболчи деганда, ким бўлишидан қатъий назар майдонда борини берадиган, жамоани ортидан эргаштира оладиган футболчини тушунаман. 

- Шотландия клуби "Ливингстон" варианти қачон пайдо бўлди? Таассуротлар қандай?

- Шотландияга тўхталадиган бўлсам, биринчи давра тугагандан сўнг агентлар алоқага чиқишди. "Ливингстон" мураббийи ўйинимни кўрганини айтишди. Лекин визалар сабаб бироз кечикдим. Клубда яхши кутиб олишди. Барибир Европа муҳити сезилиб туради. Ҳаттоки, битта учрашувда ҳам майдонга тушдим. Машғулотлар, унинг атрофидаги жараёнлар барчаси профессионал даражада. Клуб уй учрашувларини қабул қиладиган майдон сунъий қопламали ҳисобланади. Иқлими ёмғирли. Лекин футбол ўйнайдиган шароит. Чемпионат ўйинларини кузатдим. Жисмоний тарафлама катта куч талаб қилинади. Насиб қилса, бу мен учун ўсишимга катта туртки бўлади, деб ўйлайман. 

- Улар шунчаки  кўрик учун чақирдими? Кейинги мавсумда сизни "Ливингстон" сафида кўрамизми?

- Бир ярим ой кеч бордим. Бу паллада ҳар бир позицияда 3-4 нафар футболчи бор эди. Мураббий билан гаплашдим. Шотландияда қишда биринчи давра якунланади. Шундан кейингина бу масалани яна ўйлаб кўрамиз. 

- Легионер сифатида қайси жамоа либосида тўп тепишни мақсад қилгансиз?

- Қандай жамоа бўлишидан қатъий назар мақсадим АПЛда ўзимни синаб кўриш.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика