

Қувонарлиси ушбу рўйхатдан "Энергетик-БГУ" клуби ҳимоячиси, 2004 йилда туғилган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди.
Ушбу рейтинг ҳақида маълумот берамиз: У ўйинчилар иштирок этган ўйинлар асосида ҳисобланади. Охирги 365 кун ичида ўйнаган дақиқалар сони, шунингдек, уларнинг жамоадошлари ва рақиблари билан солиштирганда майдондаги кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
Абдуқодир Ҳусанов бу мавсум Беларусь чемпионатида 17та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди.





