UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  5 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  41 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Абдуқаххор Хожиакбаров: “Нефтчи”га мослашиш мен кутгандан ҳам осон кечмоқда” Янгиликлар

Абдуқаххор Хожиакбаров: “Нефтчи”га мослашиш мен кутгандан ҳам осон кечмоқда”

«Нефтчи» жамоаси биринчи даврадан сўнг қуйи поғоналарни эгаллаб турибди.
Аутсайдерлар қаторини тарк этиш мақсадида бош мураббий жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтирмоқда. Бир қанча ўртоқлик учрашувлари ташкил этилмокда. Бу ўйинларда Абдуқаххор Хожиакбаров ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. «Локомотив»га қарши учрашувдан сўнг футболчи билан боғланиб суҳбат уюштирдик.

- Салом Абдуқаххор. «Нефтчи» жамоасига сизни ким таклиф этди?
- Жамоа мураббийи Амет Мемет менга таклиф билан чиқди. Мен эса йўқ дея олмадим. Таклифни қабул қилдим.

- «Нефтчи»дан ташқари бошқа клублардан ҳам таклиф бўлгандир?
- Ҳа таклифлар бўлди. Олий лигамизниг уч клубидан таклиф булди. Буларнинг ичида «Нефтчи» варианти қизиқроқ туюлди.

- «Нефтчи» билан бир қанча ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиб келяпсиз. Жамоага мослашиш қандай кечяпти?

- Жамоага мослашиш мен кутгандан ҳам осон кечмоқда. Жамоадаги ички муҳит жуда аъло даражада.

- «Нефтчи» билан шартнома имзоладингизми?
- Шу кунларда жамоа билан расман шартнома имзолайман.

- Сиз билан бирга жамоага яна бир қанча ўйинчилар таклиф этилди. Улар хақида нима дея оласиз?
- Жамоага янги қўшилганлар ўзларини ҳар томонлама яхши кўрсатишга ҳаракат қилишяпти. Барча ўйинчилар машғулотларда жон бериб тер тўкишяпти.

- «Нефтчи»ни мақсади жиддий кўринади. Тўғрими?
- Ҳа албатта. Иккинчи даврада жамоа юқори ўринлар учун курашади.

- Нима учун айнан «Нефтчи» вариантини танладингиз?
- Бу ерда аввал бирга ишлаган мураббийим Амет Мемет борлиги учун ва жамоа ўз олдига юксак мақсадларни қўйгани учун ҳам «Нефтчи»га ўтишга қарор қилдим.

- Жамоадаги рақобатдан чўчимаяпсизми?
- Йўқ. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Мен ҳеч қачон рақобатдан қўрқмайман.

- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

- Сизга ҳам раҳмат.

Комилжон Икромов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика