UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  3 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  11 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  22

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Чемпионлик учун "Нексия" беришганди" Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Чемпионлик учун "Нексия" беришганди"

Бироздан сўнг Намангандаги Марказий "Навбаҳор" стадионида ушбу жамоанинг Ўзбекистон чемпион бўлганига 20 йил тўлиши муносабати билан байрам дастури бошланади.

Айни кез чемпион таркибдан жой олган футболчилар "Наманган" меҳмонхонасида бўлиб туришибди. Фурсатдан фойдаланиб, биз чемпион жамоа ярим ҳимоячиси Абдуқаҳҳор Маъруфалиевдан интервью олдик.

- Абдуқаҳҳор ака, байрам тадбири олдидан таассуротлар қандай? Айни кез нималар ҳақида ўйлаяпсиз?
- Биринчи галда ушбу шоу учрашувини ташкил қилган инсонларга, Наманган вилоят футбол федерацияси, "Навбаҳор" клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Таклиф қилишганида бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Биласизми, ҳозир ўзимни худди 20 йил олдинги даврга тушиб қолгандек хис қиляпман. Жамоадош дўстларим билан учрашдик. Айримлари билан бундан 20 йил олдин кўришгандик. Улар билан дилдан суҳбатлашдик. Ҳозир қаерда ишлаётганимиз, нималар билан машғул эканимиз, оила аъзоларимиз ҳақида фикр алмашдик.

- Ўша 20 йил аввалги ғалабанинг асосий омили нима эди?
- Менимча, жамоадаги футболчилар, мураббийлар штаби жуда ҳам аҳил ва иноқ бўлган. Бир-биримизни ҳурмат қилардик. Кейин ўша пайтдаги Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари жам бўлганди. Ғалабага чанқоқ бўлганмиз.

- "Навбаҳор" сафига қўшилишингиз қандай рўй берган?
- Жамоа бош мураббийи Виктор Жалилов ва ўша пайтда клуб маъмури бўлган Самвел Бабаяннинг таклифи билан "Навбаҳор" сафига қўшилганман. Афсуски, чемпионати стартида "Трактор" клубига қарши кечган учрашувда жароҳат олиб, 5-6та ўйинни ўтказиб юборишимга тўғри келганди. Адашмасам, ўша чемпионлик мавсумида 19та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол киритгандим. Чемпионлик учун мавсум аввалида ваъда қилинган "Нексия" автомобили билан тақдирлангандик.


Камолиддин Алимов

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика