UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  2 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  2 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

Абдумавлон Абдужалилов: "Айни дамда фақат ғалабаларни ўйлаш керак" Янгиликлар

Абдумавлон Абдужалилов: "Айни дамда фақат ғалабаларни ўйлаш керак"

Ўзбекистон Кубогида "Турон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" посбони Абдумавлон Абдужалилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун илк марта қуруқ ўйин ўтказдингиз. Ўйиндан таассуротлар қандай?
- Ростдан ҳам, қуруқ ўйин ўтказиш жуда ажойиб. Жамоа нечта гол уришидан қатъи назар ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Айниқса, ўзимизнинг стадионда буни бажариш ажойиб. Бу ерда ўйнаш доимо ёқимли. Ўйиндан фақатгина ажойиб таассуротлар ва яхши кайфият қолди.

- Кетма-кет икки ўйинда майдонга тушдингиз. Демак, Жавоҳир Илёсов билан рақобат жуда кучли бўладими?
- Биз профессионал клубда ўйнаймиз. Демак, ҳар бир чизиқда юқори классдаги футболчилар ўйнашади. Мен ҳам, Жавоҳир Илёсов ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Футболчиларнинг соф рақобати - жуда ажойиб ҳолат.

- Жамоа яхши одимламоқда. Кетма-кет 4 ғалаба. Аммо мавсумни унчалик яхши бошлай олмагандик. Бу ғалабалар жамоага катта мақсадлар учун курашишида кўпроқ куч берадими?
- Мавсум стартида ҳамма шу ҳақида гапирди. Ҳа, шундай бўлиб қолди. Мавсумни жуда ёмон бошладик. Аммо ҳозирда поғоналар ҳақида эмас, балки олдимиздаги ҳар бир баҳсда ютишни ўйлашимиз керак.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика