UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0 11:59"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози  0 11:35Бабаян ниҳоят Бошковични мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 10:58«Барселона» Рональд Араухога нарх белгилади  4 10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  8 10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  6 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  18 08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  2 08:27«Реал Мадрид» Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум  13 08:03Sofascore. Кечаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов энг яхшиларидан бири бўлди  8 07:40Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади  6 07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0

Абдулла Абдуллаев: “Рақобатдан чўчиганимда АГМКга келмасдим” Янгиликлар

Абдулла Абдуллаев: “Рақобатдан чўчиганимда АГМКга келмасдим”

2018 йилдан буён “Бунёдкор” клубида тўп тепиб келаётган Абдулла Абдуллаев фаолиятини АГМКда давом эттирадиган бўлди.

 Футболчи олмалиқликлар билан шартнома имзолади. Шундан сўнг у билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- “Миржалол ака Қосимовнинг таклифи билан АГМК билан келишувга эришдим. Клуб мен билан анчадан бери музокара ўтказиб келаётганди. Шу вақтда мен “Бунёдкор” раҳбарияти билан ҳам гаплашиб олгандим. Чунки яширинча музокара ўтказишни истамагандик. Барчаси яхши кечганидан сўнг олмалиқликлар билан икки йиллик шартнома имзоладим",- дейди Абдулла Абдуллаев.

АГМКдаги рақобат ҳақида

- Албатта, рақобат бор жойда доимо ўсиш кузатилган. Бу жамоада ҳам кучли рақобат борлигини биламан. Мен бунга тўлиқ тайёрман. Ўз устимда кўпроқ ишлашда давом этмоқчиман. Агарда АГМКдаги рақобатдан чўчиганимда, бу клубга келмаган бўлардим. 

“Бунёдкор”ни тарк этиши борасида

- Биласизми, “Бунёдкор”да ажойиб мавсумларимни ўтказганман. Шу даражага келишимга айнан ушбу жамоанинг ҳиссаси катта бўлди. Ёшлигимдан тарбиялаган клубим ҳисобланади. Албатта жамоани тарк этиш осон бўлгани йўқ. Қийин қарорлардан бирини қабул қилдим. Менинг қароримни тўғри тушунишгани учун клубнинг раҳбарияти, мураббийлари ва бошқа ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Бошқа жамоалардан таклиф тўғрисида

- Яширмайман, бошқа жамоалардан ҳам таклиф бўлди. Бироқ мен ҳозир уларни номларини айта олмайман. Чунки ҳурматсизлик қилган бўламан. Лекин менга ишонч билдириб, ўз сафига чақирган жамоаларга раҳмат. АГМКни танлашимда дадам билан маслаҳат қилган ҳолда шундай қарорга келдим. 

Янги мавсум борасида

- АГМК билан шартнома имзолашимдан аввал жамоа бош мураббийи Миржалол ака Қосимов билан гаплашдим. Янги мавсумда жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Яъни, мамлакат чемпионлиги учун курашмоқчимиз. Шу мақсадларни амалга ошириш учун охиригача ҳаракат қиламиз. Бизни қийин мавсум кутмоқда. Ишонаманки, қўйилган вазифани бажарган ҳолда клуб тарихини ёзишни уддасидан чиқа оламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика