UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  0 21:30Ла Лига. "Реал" "Гранада" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:30АПЛ. "Ноттингем Форест" ўз уйида "Челси" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:16РПЛ. ЦСКА ва Файзуллаев "Зенит" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  2 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  70 20:18Манба: Модрич мавсум сўнггида "Реал"дан кетади, унинг рақамини эса Мбаппе олади  6 19:58"Зенит" - ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибдами?  6 19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  2 19:40Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"  4 19:22Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"  7 19:14"Ливерпуль"да чемпионлик учун имконият қолмади  6 18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  17 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  5 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  7

Абдулла Абдуллаев: “Рақобатдан чўчиганимда АГМКга келмасдим” Янгиликлар

Абдулла Абдуллаев: “Рақобатдан чўчиганимда АГМКга келмасдим”

2018 йилдан буён “Бунёдкор” клубида тўп тепиб келаётган Абдулла Абдуллаев фаолиятини АГМКда давом эттирадиган бўлди.

 Футболчи олмалиқликлар билан шартнома имзолади. Шундан сўнг у билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- “Миржалол ака Қосимовнинг таклифи билан АГМК билан келишувга эришдим. Клуб мен билан анчадан бери музокара ўтказиб келаётганди. Шу вақтда мен “Бунёдкор” раҳбарияти билан ҳам гаплашиб олгандим. Чунки яширинча музокара ўтказишни истамагандик. Барчаси яхши кечганидан сўнг олмалиқликлар билан икки йиллик шартнома имзоладим",- дейди Абдулла Абдуллаев.

АГМКдаги рақобат ҳақида

- Албатта, рақобат бор жойда доимо ўсиш кузатилган. Бу жамоада ҳам кучли рақобат борлигини биламан. Мен бунга тўлиқ тайёрман. Ўз устимда кўпроқ ишлашда давом этмоқчиман. Агарда АГМКдаги рақобатдан чўчиганимда, бу клубга келмаган бўлардим. 

“Бунёдкор”ни тарк этиши борасида

- Биласизми, “Бунёдкор”да ажойиб мавсумларимни ўтказганман. Шу даражага келишимга айнан ушбу жамоанинг ҳиссаси катта бўлди. Ёшлигимдан тарбиялаган клубим ҳисобланади. Албатта жамоани тарк этиш осон бўлгани йўқ. Қийин қарорлардан бирини қабул қилдим. Менинг қароримни тўғри тушунишгани учун клубнинг раҳбарияти, мураббийлари ва бошқа ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Бошқа жамоалардан таклиф тўғрисида

- Яширмайман, бошқа жамоалардан ҳам таклиф бўлди. Бироқ мен ҳозир уларни номларини айта олмайман. Чунки ҳурматсизлик қилган бўламан. Лекин менга ишонч билдириб, ўз сафига чақирган жамоаларга раҳмат. АГМКни танлашимда дадам билан маслаҳат қилган ҳолда шундай қарорга келдим. 

Янги мавсум борасида

- АГМК билан шартнома имзолашимдан аввал жамоа бош мураббийи Миржалол ака Қосимов билан гаплашдим. Янги мавсумда жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Яъни, мамлакат чемпионлиги учун курашмоқчимиз. Шу мақсадларни амалга ошириш учун охиригача ҳаракат қиламиз. Бизни қийин мавсум кутмоқда. Ишонаманки, қўйилган вазифани бажарган ҳолда клуб тарихини ёзишни уддасидан чиқа оламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика