UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:57ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  3 22:52Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"  4 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  13 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3

Абдул Азиз Юсупов: "Насаф"га қарши муносиб ўйнай оламиз" Янгиликлар

Абдул Азиз Юсупов: "Насаф"га қарши муносиб ўйнай оламиз"

Термизнинг "Сурхон" жамоасини олдинда яна бир учрашув кутиб турибди.

Суперлиганинг қолдирилган 5-турида жамоа "Насаф"га қарши майдонга чиқади. "Сурхон" футболчиси Абдул Азиз Юсупов ўтган ва олдиндаги ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйин жуда оғир кечди, чунки икки жамоага очко жуда ҳам зарур эди. Учрашув қийин бўлишини биз билгандик. Шунга яраша, тайёргарлик кўрдик

- Иккинчи бўлимда жамоа биринчисига қараганда фаолроқ тўп тепди...

- Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Баъзи вазиятларда хато қилдик. Бизнинг дарвозамизга пенальти белгиланди. Танаффусда бош мураббиймиз ҳужумда янада тажовузкор ўйнаш бўйича кўрсатмалар берди. Ўйин темпини ошириш кераклиги таъкидланди. Жамоадошларим иккинчи бўлимга қўшимча мотивация билан чиқишди. Майдонда бор кучини берди. Биз ўзимизни аямай ўйнадик. Якунда гол урдик. Бундан ташқари кўплаб вазиятлар яратдик

- "Сурхон" очко йўқотдими ёки бир очко олдими?

- Сўзсиз, "Сурхон" очко йўқотди. Биз ғалабага лойиқ эдик. Чунки, иккинчи таймда "Нефтчи"нинг зонасида жуда кўп вазият яратдик. Афсуски, гол уриш учун иккита соф имкониятдан фойдалана олмадик. Бу футбол, шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради.

- Навбатдаги рақибимиз - "Насаф". Бундай кучли рақибни қандай енгиш мумкин?


- "Насаф" Ўзбекистондаги энг топ жамоалардан биттаси. Ўзининг услуби, яхши академияси бор. Лекин шундай рақибга қарши муносиб ўйнай оламиз. Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Шу руҳда давом етамиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика