UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   52 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  0 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  17 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  3 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  5 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  64 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5

Аббос Ғуломов: “Ҳар доим ҳам сиз ўйлаган режа амалга ошавермайди” Янгиликлар

Аббос Ғуломов: “Ҳар доим ҳам сиз ўйлаган режа амалга ошавермайди”

Мавсум бошида катта мақсадлар билан Суперлига карвони сари йўлга отланган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси, айни дамда турнир жадвалининг ўрта поғоналаридан бирини банд этиб турибди.

Гарчи "лочинлар"нинг натижалари кутилганидек бўлмасада, Андрей Канчельскис ҳозиргача бўлган муддат ичида бир қатор ёш футболчилардаги иқтидорни юзага чиқаришга улгурди. Улардан бири биринчи давра кашфиётларидан бири сифатида тилга олинган Аббос Ғуломовдир. Албатта бу ном кўпчилик учун таниш бўлмасада, сайтимизга берган интервьюсида ўзи ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

- Сиз футболимиз келажаги сифатида эътироф этилаётган ёш иқтидор соҳибларидан бирисиз. Келинг, суҳбатимизни ўзингиз ҳақингиздаги маълумотдан бошласак...

- Футболга яқинда келдим, дейишим ноўрин бўлса керак. Сабаби, бешинчи синфдан бошлаб миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганиб келяпман. Наманган шаҳридаги футбол мактабида Отабек Отабоев ва Умархон Отахоновлардан дастлабки сабоқларни олганман. Улар билан бирга кўп ютуқларга эришдим, турли мусобақаларда зафар қучдим. 9-синфни тамомлаганимдан сўнг "Косонсой" жамоаси машғулотларига қўшилдим. У ерда Меҳмонали Солихўжаев мени катта футболга тайёрлаб борди. Ҳозирги даражага чиқишимда косонсойликларнинг хизматлари катта ва улардан миннатдорман... Сўнг тажриба тўплаш мақсадида Уйчининг "Хотира-79" клубида бир давра тўп суриб, Шуҳрат Қорабоев мураббийлигидаги "Навбаҳор" ёшлар жамоасига қўшилдим. Ўтган йилнинг ёзида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун Мирзоҳид Маматхонов иккимиз Про-лига вакили - "Шўртан"да ижара асосида фаолият олиб бордик. Қишки йиғинлар пайтида асосий жамоа машғулотларида қатнашдим, иложи борича ўзимни кўрсатишга интилдим ва натижада биринчи турдаёқ дебют қилишга муваффақ бўлдим.

- Биринчи давранинг кашфиётларидан бири бўлган, олимпия терма жамоасига жалб этилган Аббос Ғуломов нима сабабдан диққат марказидан йўқолиб қолди. Майдонда кам кўринаётганингизни боиси нимада?

- Жароҳатимни даволаётгандим, елкам синган эди. Кечадан тикланиш машқларини бошладим. Худо хоҳласа яна аввалги ҳолатимга қайтишим учун астойдил ҳаракат қиламан.



- Бу йил Суперлигада дебют мавсумингизни ўтказяпсиз. Айнан қайси жиҳат эътиборингизни тортди?

- “Пахтакор”нинг муддатидан олдин чемпион бўлмаганини инобатга олмаганда, шиддатли ва кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда. Ўткинчи ўйинни ўзи йўқ. Битта мағлубият сизни қуйи поғонага тушириб юборади. Ёки, биргина ғалаба орқали юқорига кўтарилиб олишингиз мумкин.

- “Навбаҳор” доим олдига юксак мақсадларни қўяди. Ўтган мавсум бронза медалларига сазовор бўлди. Жамоа белгиланган вазифа сари интиляптими?

- Мақсадимиз чемпионлик эди. Бироқ, футболда доим сиз хоҳлаган нарса рўй бермайди. Қаердадир омад етишмади. Керакли ўйинларда очколарни бой бердик. Мураббий алмашинуви истайсиз-ми, йўқ-ми таъсир ўтказади.

- Вилоят клубларини пойтахт жамоалари билан рақобатлашишига нима тўсқинлик қилади?

- Бу йил улар билан бемалол тенгма-тенг ўйнаяпмиз. “Локомотив” иккинчи ўринда кетаётган бўлсада, ҳали кураш тўхтамади. “Пахтакор”нинг таркибини деярли терма жамоа аъзолари ташкил этади. Молиявий томондан анча барқарор. Лекин шунда ҳам улар биринчиликни осонликча қўлга киритишмади.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика