UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5

Аббос Файзуллаев: "Пенальти тепишни хоҳладим, гол уришимга ишонардим" Янгиликлар

Аббос Файзуллаев: "Пенальти тепишни хоҳладим, гол уришимга ишонардим"

ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев Россия Кубоги доирасидаги "Сочи" билан баҳсдан кейин (1:1, пенальтилар бўйича – 4:2) фикрларини билдириб ўтди.

"Зўр ўйин бўлди. Ушбу жанговар баҳсда икки жамоа ҳам охиригача курашди. Стадионга келиб, сўнгги сонияларга қадар бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Барчани ғалаба билан табриклайман!

Бу менинг ўз уйимиздаги иккинчи ўйиним эди. Бугун Кубок баҳсига анча мухлис йиғилди. 

Биз охиригача курашиб, ғалаба қозонишни уддаладик", – дея гап бошлади Файзуллаев.

Пенальти тепишни ўзингиз хоҳладингизми ёки бу вазифа сизга тайинланганмиди?

- Тайинлашганди, аммо ўзим ҳам тепишни хоҳладим, гол уришимга амин эдим.

- Жамоага киришиб кетишингиз осон кечди. Кўпроқ ким билан мулоқот қиласиз?

- Ҳамма билан мулоқот қилишга уриняпман. Бошида Саша Зделар кўп гаплашдим. У фарзандли бўлгани учун рафиқаси олдига жўнаб кетди. Уни чин дилдан табриклайман! Дарҳақиқат, бугун мен ҳам жиянли бўлдим (кулади).

Сашадан ташқари, Глеб, Кисляк, Лукин билан илиқ муносабатдаман.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика