UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

А Сериянинг энг қиммат 5 ўйинчиси Янгиликлар

А Сериянинг энг қиммат 5 ўйинчиси

Бугун Италияда фаолият юритадиган ва энг юқори маош олувчи футболчилар ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Пауло Дибала
Клуб: “Ювентус”
Нархи: 110 млн евро
Ёши: 25

Дибала жаҳон футболининг асосий умидларидан бири ҳисобланади. Аргентиналик ҳужумчи ўсмирлик пайтидаёқ ўзини танитишга улгурган. Дибаланинг “Ювентус”даги ўрни йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бироқ, жорий мавсум Пауло учун қийин кечди. У янги таниқли жамоадоши энди унинг клубида тўп тепишига кўникиши лозим. Португалияликнинг жамоага келгани Дибала жарима майдонида эркин ҳаракатлари сустлашиши ва зарбалар сони камайишига олиб келди. Чунки бунга қадар “Ювентус”нинг асосий ўйинчиси Дибала эди. Аммо Пауло ЕЧЛ доирасида урган 5 голи туфайли “Кекса синьора”нинг энг яхши бомбардири бўла олди. Туринликлар бу совринни қўлга киритиш учун анчадан буён ҳаракат қиладилар. Эҳтимол, аргентиналик футболчининг сифатли ўйини туфайли улар бу мукофотга шу мавсумда эга чиқар?!

Дибаланинг нархи йилдан-йилга кўтарилиб бормоқда. 2018 йил ёзда ҳужумчининг нархи 110 миллион еврога етди. ЖЧ-2018да Аргентина термасининг омадсиз иштироки ҳам футболчининг маошига салбий таъсир кўрсатолмади. ПСЖ, “Ман Сити” ва “Бавария” Паулони қишдаёқ ўз жамоасига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ “Ювентус” Дибала трансфери бўйича таклифларни ёзда кўриб чиқишини маълум қилди.

Мауро Икарди
Клуб: “Интер”
Нархи: 100 млн евро
Ёши: 25

Ўтган мавсумнинг энг яхши бомбардири А Серия жорий мавсумида 9та гол уришга муваффақ бўлди. Икарди “Интер”нинг ажралмас бўлагидир. Миш-мишларга қараганда, Мадриднинг “Реал” клуби январда уни харид қилишга уриниб кўрмоқчи. Мауронинг нархи борасида кескин ўсишлар бўлмади.

Форвард “Интер”га ўтганидан буён маоши аста-секин кўтарилиб борди. 2017 йил декабрда Икардининг иш ҳақи 25 миллион еврога оширилди. Агар аргентиналик шу йўсинда давом этса, унда Дибаланинг етакчилиги узоққа чўзилмайди.

Криштиану Роналду
Клуб: “Ювентус”
Нархи: 100 млн евро
Ёши: 33

Жаҳоннинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлмиш Роналдунинг нархи 2014 йилдан буён 100 миллион евродан пасайгани йўқ. Унинг маоши энг юқорига кўтарилган вақти 2014 йил июль ва 2018 йил январь ойларида бўлди — 120 миллион евро. Ҳозирги кунда Криштиану Роналдуни 100 миллион еврога баҳолашмоқда. 33 ёшли футболчи учун бу жуда катта сумма. Лекин Криштиану майдонда шунга яраша юқори даражадаги ўйин кўрсата оляпти.

Ёзда амалга ошган бу трансфер тўлалигича ўзини оқлади. КриРо чемпионат доирасида ҳаммадан кўп гол ура олди ва гол+пас (14+6) тизими бўйича энг фойдали ўйинчилардан бири бўлди. Португалиялик бу мавсумда Италиянинг асосий снайпери бўлишига шубҳа йўқ.

Лоренцо Инсинье
Клуб: “Наполи”
Нархи: 75 млн евро
Ёши: 27

“Наполи” чап қанот ҳужумда ўйнайдиган ярим ҳимоячиси сифатли ўйини билан кўпчиликнинг эътиборига тушган. Инсинье 2013 йилдан бери шу жамоада тўп тепади. 5 йил аввал ярим ҳимоячини 11 миллион еврога баҳолашганди. Бугунги кунда Лоренцони харид қилишни хоҳлаганлар энди 7 баробар кўп пул сарфлаши керак. Миш-мишларга қараганда, улар қаторида АПЛ етакчиси “Ливерпуль” ҳам бор. “Наполи” ўйинчи билан хайрлашиш нияти йўқ ва италияликка янги шартлар қайд этилган шартнома таклифи билан чиқмоқчи. Италия термасида ярим ҳимоячининг энг юқори маоши ўтган декабрда бўлганди. 2017 йилнинг икки ойи ичида Инсиньенинг маоши 20 миллион еврога ошди. 2018 йилда эса яна 15 миллион евро қўшиб бериладиган бўлди.

Сергей Милинкович-Савич
Клуб: “Лацио”
Нархи: 75 млн евро
Ёши: 23

Сербиянинг марказий ярим ҳимоячиси “Лацио”нинг асосий ўйинчиларидан биридир. Унга “Милан” ва “Интер” қизиқиш билдирмоқда, “Барселона” эса у иштирокидаги учрашувларга скаутларни юбормоқда. Жозе Моуриньо “МЮ”дан истеъфога чиққунга қадар, жамоани кучайтириш учун номзодлар орасига сербияликни ҳам қўшганди. Ёзда унга “Ювентус” ҳам қизиқиш билдира бошлади. “Лацио”дан кетадими ёки аксинча, буни вақт кўрсатади. Савич Рим клуби таркибида юқори даражадаги мукофотларни қўлга киритиши мушкул. Милинкович-Савичнинг нархи ёздан буён 15 миллион еврога пасайди. Баъзи харидорлар бундан хурсанд бўлиши аниқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика