UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Райян" 0:0 (матнли трансляция)  2 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  2 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  4 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  6 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  8 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  14 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  18 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  7 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  12

А Сериянинг амалга ошмаган 10 трансфери Янгиликлар

Жанлуижжи Буффон — “Парма”дан “Барселона”га

Қачон: 2001 йил 

Нархи: аниқ эмас

Қайси клубга ўтди: “Ювентус” (2001)

Бу қандай содир бўлган: 23 ёшли Буффон жуда ақлли эди. У 2001 йил жамоасини ортидан эргаштира олган дунёдаги энг кучли ягона дарвозабон. Жижжи ҳақиқатдан ҳам “Парма”га катта ёрдам берган, клуб билан УЕФА Кубоги, Италия Кубоги ҳамда Суперкубокларини қўлга киритган. Аммо пармезанларнинг қувончли кунлари аста-секинлик билан ўз поёнига ета бошлади. Жамоанинг етакчи ўйинчилари турли топ-клубларга тарқаб кетди. Лекин Буффонни анча вақтгача ҳеч ким сотиб ололмади. Чунки ўйинчи учун жуда ҳам катта пул тўлаш керак эди.

Дарвозабонни фақатгина саноқли клублар сотиб олишга қурби етарди ва уларнинг асосий қисми Италия клублари эди. Жижжи қайси клубга ўтгани ва у ерда қандай ўйнаганидан ҳамма хабардор. Лекин биласизми, у “Барселона”га ўтиши мумкин эди. Каталония клуби вакиллари ўйинчи билан учрашдилар, аммо трансфер шартлари борасида "Ювентус" билан рақобатлаша олмадилар.

“Бьянконери” анчагина катта пул таклиф қилди — 54 миллион евро. Ўша вақтлар учун бу сумма жуда кўп эди. Ўшанда фақат “Лацио” ЭрнанКреспоучун бундан сал кўпроқ маблағ сарфлаган (55 млн). Жижжининг сўзларига қараганда, “Юве”ни танлашини отаси маслаҳат берган экан. Буффон унинг айтганини қилган ва бундан ҳеч қачон афсусланмаган.

Нима бўлиши мумкин эди: Буффон Роберто Бонано, Пепе Рейна ва Виктор Вальдес билан рақобатда ортиқча қийинчиликка дуч келмасди, жамоага Франк Райкаард бош мураббий бўлишини кутарди ва ўша бир умрлик армон бўлган ЕЧЛ кубогини қўлга киритарди.

Франческо Тотти — “Рома”дан “Реал”га

Қачон: 2003 ва 2004 йиллар

Нархи: таҳминан 50 миллион евро

Қайси клубга ўтди: жонажон клуби сафида қолди

Бу қандай содир бўлган: — “Бу 2003 йил бўлган”, — ёдга олди Франческо “Рома”нинг расмий сайтига берган интервьюсида. — “Клуб билан муносабатларим оғир эди. Ишлар осонмасди. “Реал”мени ўз сафига қўшиб олиш учун ҳамма нарса қилган. Бу мен рад эта олмаган ягона клуб эди. Мен бу ҳақида жиддий ўйлаб қолдим. Аммо оилам ва дўстларим бир тўхтамга келишимда ёрдам беришди. Ўйлашимча, мен тўғри йўлни танлаганман”.

Ўша пайт Мадрид клуби Зидан, Фигу ва Роналдо каби ўйинчилардан ташкил топган афсонавий жамоа эди, лекин Флорентино Перес учун доим ҳамма нарса кам бўлган, янада кўпроғини истарди. Шунинг учун, у юлдуз ўйинчи билан ҳам ҳар куни музокаралар ўтказарди. “Реал” хўжайини аниқ сумма ажратмаганди. Шу сабабли, А Сериянинг ўртамиёна клубида ўйнаб, Фабио Капелло билан муносабатлари унча яхши бўлмаган Тоттига эришиш учун кичик имконият пайдо бўлиши билан ўйин учун курашни бошлаб юборди.

2003 йил келишув амалга ошмади, аммо Перес таслим бўлмади ва бир йилдан кейин яна ҳаракат қилиб кўришга қарор қилди. “Рома” ўша йили Скудетто учун “Милан” билан кураш олиб бораётган эди. Тоттининг ўша вақт шартнома муддати ўз якунига етган. Бундан хабар топган Рим клуби тиффозилари норозилик билдириб чиқдилар. Шунинг учун, “бўрилар” ўзининг расмий сайтида Ческонинг номидан сотилмаётгани тўғрисидаги хабарни чоп этди. Ўйинчини асосан захирада қолдирадиган Капелло буни қўллаб-қувватлади. Ўша пайт Фабионинг гапи иқтибосга айланган: “Тоттини сотиш — Колизейни сотиш билан баробар”.

Футболчи “Рома” билан янги келишув борасида бундан унумли фойдаланди. 2005 йил Ческо янги 4 йиллик шартномага имзо қўйди, маоши йилига 5,4 миллион еврони ташкил қилди (“Реал” 5 млн таклиф қилганди).

Нима бўлиши мумкин эди: Тотти Мадридда мураббийлар алмашаверишига кўника олмасди ва катта эҳтимол билан асосий таркибга ҳам кира олмасди. Асли римлик бўлган бу йигит Испаниянинг қоқ марказида қийналиши аниқ эди. Бир неча мавсумдан кейин “Рома”га ижарага қайтарди, шартнома муддати тугагач, жонажон жамоаси сафига ўтиши мумкин эди.

Алессандро Дель Пьеро — “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед”га

Қачон: 2006 йил

Нархи: аниқ эмас

Қайси клубга ўтди: фаолиятини “Юве”да якунлашни истаганди, лекин Ҳиндистонда тамомлади

Бу қандай содир бўлган: Италия футболи тарихида алоҳида из қолдирган коррупция ишидан хабарингиз бўлса керак. Ўша вақтларда “Ювентус” кучли зарбага дуч келганди ва сал қолса, Дель Пьеро, Трезеге, Буффон ва Каморанезилар билан С1 Сериясигача тушиб кетиши мумкин эди. Лекин “Кекса синьора”нинг омади келди — апелляциядан сўнг Б Серияга қайтди, бироқ кўплаб етакчилари тарқаб кетди: бири “Интер”га, қолганлари “Реал” ва “Барселона”га ўтди.

Дель Пьеро ҳам кетиши мумкин эди. Алекс Фергюсон ақлли ўйинчилар билан яхши ишларди ва “Юве” сардори иқтидорига муносиб баҳо берган. “Манчестер Юнайтед” раҳбарлари қанча бўлса шунча пул сарфлашга тайёр эдилар. Аммо ўйинчининг ўзи уларнинг таклифини рад этди. Дель Пьеро ўшанда “Ювентус” таркибида тўп тепаётганига 13 йил бўлганди ва у шу жамоада фаолиятини якунламоқчи эди.

Нима бўлиши мумкин эди: кучли ҳужум учлиги: Криш – Руни – Дель Пьеро. Алекс Англия чемпиони бўлиб, ЕЧЛ Кубогини қўлга киритган бўларди.

Криштиану Роналду — “Спортинг”дан “Ювентус”га

Қачон: 2003 йил

Нархи: 5 миллион евро + Марсело Салас

Қайси клубга ўтди: “Манчестер Юнайтед” (2003)

Бу қандай содир бўлган: “Юве” собиқ раҳбари Лучано Моджи ўз автобиографиясида Криштиануни Италияга анча олдин олиб келиши мумкин бўлгани ҳақида ёзган. Бироқ бу трансферга Марсело Салас тўсқинлик қилиб қолган. Моджи Роналдунинг товон пули борасида “Спортинг” билан келишиб олди: 5 миллион евро ҳамда “Юве”да жароҳатлар туфайли кўп ўйнай олмаган чилилик ҳужумчи.

Лекин Салас тутоқиб кетди. У Португалияга ўтиш ҳақидаги гапни эшитишни ҳам истамасди ва уни “Ривер Плейт”га сотишларини сўради. Моджи унга “Ювентус” билан шартномаси бўйича қолган суммани тўлаб беришини айтди. Аммо мағрур чилиликни сотиб олишнинг иложи бўлмади. Орадан бир ҳафта ўтиб эса “МЮ” Кришни бор йўғи 15 млн эвазига илиб кетди.

Нима бўлиши мумкин эди: Роналдунинг фаолияти бу даражада тез ривожланмаган бўларди. Ўзига хос Италия футболига кўникиши учун Роналдуга кўп вақт керак бўларди. Бундан ташқари биринчи навбатда натижа ҳақида ўйлаётган Марчелло Липпини таркибдан Павел Недвед ёки Мауро Каморанезини чиқариб юбориб, 18 ёшли португалияликни ўйинга тушурилишига ишониш қийин. Бир-икки йилда кальчополи Роналду “Ювентус”ни барибир тарк этарди ва бугунгидек буюк бўларди.

Дэвид Бекхэм — “Лос-Анджелес Гэлакси”дан “Рома”га

Қачон: 2010 йил

Нархи: ижара

Қайси клубга ўтди: “Милан” (2010)

Бу қандай содир бўлган: Кўпчилик Бэксни футболчи эмас, мақтанчоқ йигит деб ҳисобларди. Лекин шунга қарамай, у жуда ажойиб эди. Америкада ажойиб имкониятларга эга бўлган Бекхэм қишда ҳам тиним билмасди. Доим Европадан турли вариантлар қидирарди. У терма таркибида ўйнашни истар, мураббийлар эътиборида бўлишни хоҳларди. Шу сабабли, 2009 йил “Милан”га кўчиб ўтди ва у ерда ёмон ўйнамади. Англиялик ижара муддати тугаши билан, шу клубга ўтади деган миш-мишлар болалаб кетди, аммо амалда бундай бўлмади.

Бир йилдан кейин Бэкс Европадан яна янги клуб излай бошлади ва Лучано Спалетти қўл очтида Скудетто учун кураш олиб бораётган “Рома” унинг қаршисидан чиқди. “АҚШда ўйнаган пайтимда “Рома”га ўтиш учун имконим бор эди. Бунга сабаблардан бири — Франческо Тотти эди. У билан бир жамоада ўйнаш ажойиб бўларди. Унга қарши майдонга тушиш эса бу алоҳида масала”, — хотирлайди англиялик.

Нима бўлиши мумкин эди: Бэкс ўзининг иқтидори ҳамда тажрибаси билан римликлар чемпионатни яхши натижалар билан тамомлаб, титулни қўллга киритишида ёрдам бера оларди.

Паоло Мальдини — “Милан”дан “Челси”га

Қачон: 1999 йил

Нархи: Аниқ эмас

Қайси клубга ўтди: афсонавий ўйинчи бўлиш учун клубда қолди

Бу қандай содир бўлган: Жанлука Виалли, “Челси” мураббийи, Мальдинига қўнғироқ қилди ва Англия клубига ўтишни таклиф қилди.Ўша пайт Паоло “Милан”нинг муҳим ўйинчиси ва дунёдаги энг яхши ҳимоячилардан бири эди. Шу сабаб уни кўндириш жуда қийин эди.

Мальдини жамоада тўп тепаётганига 15 йил бўлганди ва Италия Кубогидан бошқа ҳамма совринни қўлга киритганди. Шу сабабли ўшанда “Челси”га ўтиб кетиши мумкин эди. У ерда Виалли клуби сафида Карло Кудичини, Роберто Ди Маттео, Самуэле Далла Бона, Жанфранко Дзола ўйнар эди. Жамоа эса медаллар учун кураш олиб борарди. Роман Абрамович келишига эса ҳали 4 йил бор эди. Бироқ Паоло барибир рад жавобини берди.

Нима бўлиши мумкин эди: Италия Кубогининг ўрнигаМальдини Англия Кубогини ютарди. Абрамович келганидан кейин эса чемпионат ҳамда Чемпионлар Лигаси ғолиби бўларди. Жон Терри билан жуфтлик бўлиб, “Челси” афсонасига айланар эди. Фаолиятини тугатганидан кейин спорт ёки савдо ишлари бўйича клуб директори бўларди. Сабаби Абрамович уни ҳеч қаерга қўйиб юбормас эди.

Роналдо — “Реал”дан “Интер”га

Қачон: 2007 йил

Нархи: Аниқ эмас

Қайси клубга ўтди: "Милан" (2007)

Бу қандай содир бўлган:Роналдонинг Мадриддаги шартномаси муддати ўз якунига етди ва унинг ўзи “Интер” президенти Массимо Мораттидан уни сотиб олишини сўради. Аммо бунинг учун “нерадзурри” раҳбарлари қайсидир ўйинчини сотишлари лозим эди. У қайсар бразилиялик Адрианодан қутилишга қарор қилди. Моратти Роналдони хафа қилмаслик учун у билан музокараларни бироз вақтга тўхатиб турди.


Аммо Испанияда ортиқча вазни учун танқид қилинган супер-ҳужумчи “Милан”га ўтди ва дербида “Интер”га қарши майдонга тушиб дарвозани ишғол эта бошлади. Бу трансфер унга жиддий таъсир кўрсатди. Роналдо озди ва ажойиб формага келди. Афсуски, бу узоққа чўзилмади.

Нима бўлиши мумкин эди: Ибрагимович – Роналдо ажойиб жуфтлик. Тан олинг, ҳозир бу ўйинчиларни майдонда кўриш учун кўп нарсадан воз кечардингиз. Тўғрими?! Энди эса бир тасаввур қилиб кўринг: улар билан биргаликда Креспо ҳам тўп тепмоқда...

Андреа Пирло — “Милан”дан “Барселона”га

Қачон: 2011 йил

Нархи: Златан трансферининг бир қисми

Қайси клубга ўтди: “Ювентус” (2011)

Бу қандай содир бўлган: Макс Аллегри Пирлони захирада қолдириб, қийнай бошлади. Мураббийга ярим ҳимоячининг услуби ёқмасди. У борган сари тезликни йўқотар, майдонда лоқайд ўйнар ва клубдаги воқеаларга бефарқлик билан жавоб қайтарарди.


Аллегри очиқдан-очиқ ғазабини намоён қилди. Унга майдон марказида кучли ўйинчи зарур эди. Шу сабабли у Амброзини, Гаттузо ва Зеедорфни майдонга тушурарди. Шунингдек, “Барса”га ўтиши мумкин бўлган Пирло трансферига имкон қадар қаршилик кўрсатмасди. У Златаннинг “Милан”га трансферининг бир қисми бўлиши мумкин эди. Лекин Адриано Галлиани билан бўлган шахсий суҳбатдан сўнг, Пирло жамоада қолди. Орадан ярим йил ўтиб текинга “Ювентус” сафига ўтди.

Нима бўлиши мумкин эди: “Барселона” майдон марказида Бускетс-Пирло ажойиб жуфтлиги. Футболга бўлган қарашлари билан Андреа Пеп Гвардиоланинг ўйин услубига тезда мослашиб кетарди.Титуллар эса… У пайтлар италияликнинг совринлари етарли эди. У шунчаки мазза қилиб футбол ўйнаган бўларди. 

Марио Балотелли — “Милан”дан “Реал”га

Қачон: 2014 йил

Нархи: катта миқдордаги товон пули

Қайси жамоага ўтди: “Милан”да қолди, лекин узоқ вақт эмас

Бу қандай содир бўлган: Балотелли “Манчестер Сити”дан “Милан”га ўтди. 7 ўйинда 7та гол, Италия термасига қайтиш... Ўзининг энг яхши жисмоний кўринишида Бало дунёнинг топфорвардларидан бири эди. У ҳаттоки, “Милан”ЕЧЛга чиқишида ёрдам берди. Кейин эса унга “Реал”дан таклиф тушди. Карло Анчелотти ўзининг собиқ жамоасига “салом йўллаб”, Пересдан жамоага шу ҳужумчини олиб келишни сўради. “Милан” эса ғазаб билан Балотелли сотилмаслигини таъкидлади. Унинг шартномасида товон пули белгиланмаганди. Марио бир мавсум “россонери” таркибида ўйнади, кейин эса кетди. Лекин буёғи бошқа ҳикоя.

Нима бўлиши мумкин эди: Мадридда барча футболчилар билан жанжаллашиб, захирада қолиб кетарди.

Лионель Месси — “Барселона”дан “Интер”га

Қачон: 2006 йил

Нархи: 150 миллион евро

Қайси клубга ўтди: ҳамон ўз клубига содиқ қолмоқда

Бу қандай содир бўлган: “Барселона” собиқ президенти Жоан Лапортаичидагиларни рўйи-рост айтиб берди.“The Guardian”га берганинтервьюсида ўша пайтлар ҳали унчалик машҳур бўлмаган Мессини “Интер” қандай қилиб сотиб олмоқчи бўлгани ҳақида гапириб берган.

“Бу 2006 йилда содир бўлганди. “Интер” Месси учун 150 миллион евро таклиф қилди. Мен Лионельнинг отасига айтдим: “Улар пул тўлашига тўғри келади. Ўғлингни шунчаки бериб юбормайман. Лекин у “Барселона”да бахтли бўлади ва анчагина ютуқларга эришади. У ерда эса фақат пул ютади!”, — деган эди функционер. Умуман олганда, бу доим нималарнидир ўйлаб топадиган Мораттига ўхшади. Шунга ўхшаш фикрлар фақат унинг ҳаёлига келиши мумкин. Лекин Месси уларга рад жавобини берган ва бу трансфер амалга ошмаган.

Нима бўлиши мумкин эди: Моратти молиявий муаммолар туфайли “Интер”ни анча олдин бериб юборишига тўғри келарди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика