А Сериянинг 3 топ-жамоаси МЮ ҳимоячиси учун даъвогарлик қилмоқда

Mirjalol Normatov
14 окт 2018, 10:12
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармиан жамоасини тарк этиши мумкин.

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 28 ёшли Дармианнинг хизматларига Италиянинг бир йўла 3 жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Улар - "Ювентус", "Наполи" ва "Интер". Айтилишича, ушбу клублар қишдаёқ футболчини ўзларига трансфер қилишга ҳаракат қилишади.

Италиялик футболчи бу мавсумда "қизил иблислар" таркибида фақатгина бир ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport