UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  17 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

Пенальтилар "Ювентус"ни қутқариб қолди, "Лацио" - аут, "Милан" қайтмоқда. 32-тур натижалари Янгиликлар

Пенальтилар "Ювентус"ни қутқариб қолди, "Лацио" - аут, "Милан" қайтмоқда. 32-тур натижалари

Италияда А Сериянинг 32-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Ювентус" ва "Аталанта" дуранг натижа қайд этишди

"Ювентус" рақиблари орасида энг жанговори "Аталанта" бўлди. Бергамоликлар худди танаффус қилмагандек ёрқин ўйин намойиш этяптилар. Бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар хавфли ҳужумлар уюштириб, ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. Гомес Сапата билан тўпни бир-бирига ошириб ўйнади, натижада Марионинг колумбияликка берган пасини Сапата 16-дақиқада даврозаг бурчагига аниқ жойлаб қўйишга эришди. Танаффусгача бошқа хавфли вазиятлар юзага келмади. Аммо 2-тайм ҳиссиётларга бой бўлди.

"Ювентус" тўпни рақибга бермай, босим ўтказа бошлади. Дибаланинг берган узатмаси "Аталанта" ҳимоячисининг қўлига тегиб ўтди, ҳакам эса дарҳол пенальти белгилади. Тўп тепиш Роналдуга топширилди ва ҳужумчи бу имкониятдан унумли фойдаланди. Афтидан, "Ювентус" меҳмонларни мағлуб этадигандек эди, аммо ундай бўлмади. Гасперини баъзи ўйинчиларни алмаштирди ва бу иш яхши натижа берди. Малиновский Муриэлдан тўпни қабул қилиб олди ва аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этди. "Аталанта" жуда ажойиб ўйин намойиш этди ва ғалабага хақли эди, бироқ... Яна пенальти режаларни буўиб юборди: тўп Де Роннинг қўлига тегибди. Ҳакам яна ишонч билан нуқтани кўрсатди. Аммо бу сафарги 11 метрдан тўп тепиш янада кўпроқ баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Роналду бу гал ҳам ишонч билан гол урди ва ҳисобни тенглаштирди.


"Интер" ғалабага эришди, аммо чемпионлик поезди кетиб бўлган

"Верона"га қарши ўйиндаги дурангдан сўнг "нерадзурри" вакиллари асабий ҳолатда эдилар. Шу сабабли ҳам, "Торино"га қарши баҳс жуда муҳим эди. Бироқ 17-дақиқада Ханданович тўпни ўтказиб юборганидан сўнг, асаблар янада таранглашди. Ҳа, ўша вазиятда Белотти ҳисобни очганди. "Торино" биринчи таймда жуда яхши ўйнади, аммо Ханданович бошқа панд бермади. "Интер" эса шу қадар суст ўйин кўрсатганидан, ижобий натижага эришишига ишониб ҳам бўлмасди. 

Афтидан, танаффус вақтида жиддий суҳбат бўлган шекилли... 2-бўлим бошланиши билан майдонга умуман "бошқа" "Интер" тушиб келди. Оч ва жуда ғазабланган "Интер". Бир неча дақиқа ичида "қора-кўклар" гол ургани ҳам ажабланарли эмасди. Лаутаро қанотдан жарима майдонига тўпни етказиб берди, Эшли Янг эса А Сериядаги навбатдаги голини нишонлашга муваффақ бўлди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Годин рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол этди. Умуман олганда, Алексис бу ўйинда тенгсиз бўлди, яъни ажойиб натижа қайд этди. Шу кунгача ҳеч бир футболчи бир ўйиннинг ўзида 10та хавфли вазият яратиб бермаган эди. Унинг ҳаракатлари натижасида яна битта гол бўлди. Чилилик Лаутарога пас берди ва Мартинес баҳсдаги сўнгги нуқтани қўйди. 


"Наполи" ва "Милан" ажойиб ўйин намойиш этишди

Турнир жадвалидаги ушбу жамоалар кетма-кет ўринда бормоқда. Бироқ "Милан" Европа Лигаси учун йўлланмани қўлга киритиши жуда муҳим. "Наполи" эса Италия Кубогидаги ғалабадан сўнг бунинг уддасидан чиққиб бўлди. Шунга қарамай, майдон эгалари кўпроқ ҳужум қилдилар ва бир неча бор хавфли вазиятлар яратдилар. Айниқса, бу борада Мертенсга етадигани бўлмади. Аммо ҳисобни очиш "Милан"га насиб этди. Ребич жарима майдонига тўпни етказиб берди, Тео эса навбатдаги голини нишонлашга муваффақ бўлди. Аммо "Наполи" тезда ўзини ўнглаб олди ва 34-дақиқада Ди Лоренцо тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Танаффусгача "Наполи" яна бир неча бор ҳужум қилди, лекин гол бўлмади.

Иккинчи тайм "Наполи"нинг ҳужумлари билан бошланди. Аввалига Кальехон дарвозага зарба берди, аммо ноаниқ. Навбатдаги уринишда испаниялик футболчи тўпни Мертенесга оширди, у эса гол уришга эришди. Ўйин тўқнашувларга бой бўлди, "Наполи"нинг имконияти кўпроқ эди. Лекин "Милан" бунга кучли ҳужум билан жавоб қайтарди. Воқеалар ривожига тасодиф аралашди, Никола Максимович жарима майдони ичида Жакомо Бонавентурани йиқитди. Тўп ёнига Франк Кессиэ келди ва ортиқча қийинчиликсиз гол урди. "Милан" дурангдан унчалик қониқмади, бироқ Европа Лигаси зонасида, 7-ўринда бормоқда.


"Лацио"нинг "омад бургути" учиб кетдими?

Аслида "бургутлар" "Ювентус"га энг кўп қаршилик кўрсатиши кутилган жамоа эди, аммо амалда ундай бўлмади. "Лацио"ни танаффусдан сўнг таниб бўлмади. Жамоа яхши натижа қайд этолмади ва деярли ҳужум қилмади. Рим клуби уй учрашувини "Сассуоло"га қарши баҳс билан бошлади ва ёрқин ўйин намойиш этган эди. Иммобиле бир неча имкониятни қўлдан бой берди. Чиро имкониятларни кўкка совурар экан, рақиб ҳимоядан ортмаётганди. Ҳа, меҳмонлар гол уришга эришди, бироқ ўша пайт оффсайд бўлгани яққол билинди. "Лацио" сафида энг фаоли Ладзарри бўлди, айнан унинг қанотдан олдинга ўтиши ва тўпни жарима майдонида ёлғиз турган Луис Альбертога ошириши натижасида, испаниялик футболчи аниқ зарба бериб ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шундан сўнг, "Сассуоло" етакчиси Бога гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлганди, бироқ бундан унумли фойдалана олмади, тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда "Лацио" ҳимоясининг аҳмоқона хатосидан кейин, қайд этиш лозим, бундай хатолар кўпайиб кетди, рақиб кечирмади. Капуто ва Распадори ёлғиз дарвозабонга қарши чиқиб боришди ва иккинчиси ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилди. "Бургутлар" фаолликни ошириб, ўйин тизгинини ўз қўлларига олмоқчи эдилар, лекин бу унчалик ўхшамади. Инзаги шогирдлари шунчаки чарчаб қолишди ва майдонда битта жамоа қолгандек эди. "Сассуоло" гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлди ва ўйин охирида уларнинг биридан унумли фойдаланди. Бурчак тўпидан кейин Феррари тўпни Капутога ўтказди, у эса рақибни аяб ўтирмади. Рестардан кейин "Лацио"нинг чиндан кучи етмаяпти. Ғалабага эришган "Сассуоло" эса Европа Лигаси йўлланмаси учун курашиб кўрса, бўладиганга ўхшайди. 


"Рома" "Брешия"ни мағлуб этди

"Брешиа"нинг аҳволи ҳаммага маълум, жамоа бор кучи билан ҳаракат қилди, аммо элитада қолиши иложсиз. "Шерлар" уйда ҳам "бўрилар"га ғалабани бой берганлари ҳам ажабланарли эмас. 1-таймда голли вазятлар етарлича бўлди, масалан, Калинич жарима бурчагидан яхши тепди, бироқ тўп бироз тепадан ўтиб кетди. Бироқ 2-тайм шиддатли ўтиши кутилётган эди.

Иккинчи таймда Фасио яна бир бор А Сериянинг энг яхши ўйинчиларидан бири эканини эслатиб қўйди ва рақиб дарвозасини ишғол этди. Шундан сўнг "жалоросси" фаолроқ ўйнади. Тўғри, "Брешия" ҳам яхши ҳаракат қилди. Аммо 62-минутда Калинич, 74-дақиқада эса Дзаньоло гол уришга эришди. Шу йўл билан, "Рома" ушбу учрашувда ғалабага эришди.

Шунингдек, “Сампдория” “Удинезе” устидан ғалаба қозонди, “Фиорентина” ва “Верона” дуранг ўйнади, “Женоа” СПАЛдан кучлироқ чиқди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика