А Серияда февраль ойининг энг яхши мураббийи маълум бўлди

Sherzod Nurmatov
5 мар 2022, 20:53
"Наполи" устози Лучано Спаллетти Италия чемпионатининг февралдаги энг яхши мураббийи деб топилди.

62 ёшли мутахассис ўз совринини "Милан"га қарши ўйин олдидан қабул қилиб олди.

Неаполитанлар ўтган ойда А Серияда 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этишди.

"Наполи" 27 турдан сўнг 57 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia