А Серияда декабрнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
5 янв 2021, 19:45
“Милан” ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу А Серияда “ой футболчиси” бўлди.

У ушбу мукофотни 6 январ куни “Ювентус”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан қабул қилиб олади.

Туркиялик декабрда чемпионат доирасида 5 ўйинда майдонга тушиб, 1+5 натижа кўрсатди.

Чалханоглунинг “Милан” билан тузган шартномаси жорий мавсум охирида тугайди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SerieA