А Серия. "Ювентус" ғалабасиз сериясига нуқта қўйди!

Omonjon To`xtamirzayev
25 фев 2024, 20:06
"Ювентус" 4 ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди.

Чемпионатнинг 26-турида Турин клуби ўз майдонида "Фрозиноне" устидан иродали ғалабани (3:2) қўлга киритди. 

Ғалаба тўпини 95-дақиқада ҳимоячи Даниэле Ругани уришга муваффақ бўлди.

Массимилиано Аллегри бошчилигидаги жамоа бир ойдан кўпроқ вақт ғалаба нималигини билмади – 2 дуранг, 2 мағлубият. Кейинги турда 3 март куни сафарда "Наполи" билан беллашув кутиб турибди.

"Ювентус" 57 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди ва етакчи "Интер"дан (2 ўйин захирасида бор) 6 очко ортда қолмоқда ва "Милан"дан (рақибнинг захирасида 1 та ўйин бор) 5 очко олдинда.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›