UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  95 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

А Серия. "Фиорентина" бир киши кам бўлиб қолган "Ювентус"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

А Серия. "Фиорентина" бир киши кам бўлиб қолган "Ювентус"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Италия чемпионати 14-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ювентус – Фиорентина 0:3 

«Альянц Стэдиум»

Гол: Влахович 3', автогол Сандро 76', Касерес 81'

Ювентус – Шенсни, Бонуччи, Алекс Сандро, де Лигт (Фработта, 88), Маккенни (Кулусевски, 73), Куадрадо, Рэмзи (Данило, 20), Бентанкур, Кьеза, Мората (Бернардески, 46), Роналду.

Фиорентина – Дронговски, Игор Жулио, Пеццелья, Миленкович, Бираги (Венути, 82), Валеро (Пульгар, 52), Амрабат, Рибери (Бонавентура, 82), Кастровилли, Касерес, Влахович (Куаме, 75).

Огоҳлантиришлар: Бираги (22), Рибери (37), Валеро (47), Пеццелья (84), Данило (85).  

Четлатиш: Куадрадо (18).

Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90. Зарба!  Бонавентуранинг зарбасини Шенсни ушлаб олди. 

88. "Ювентус"да ўзгариш: де Лигт ўрнига Фработта тушди.  

85. Венутини йиқитган Данило сариқ карточка олди. 

84. Пеццелья қўполлиги боис огоҳлантирилди. 

82. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Бираги ўрнига Венути, Рибери ўрнига Бонавентура ўйинга қўшилди. 

81. ГООООООООООООЛ!  Бирагининг ажойиб узатмасини Касерес голга айлантирди – 0:3! 

78. Дронговски Бернардескини ушлаб қолди, аммо ҳакам қоида бузилишини қайд этмади. 

76. ГОООООООЛ! Аниқроғи, автогол. Куаменинг босимидан сўнг Сандро ўз дарвозасини ишғол қилди – 0:2! 

75. "Фиорентина"да ўзгариш: Куаме Влаховични алмаштирди.

73. "Ювентус"да ўзгариш: Маккенни ўрнига Кулусевски майдонга тушди. 

71. Зарба!  Кьезанинг кучли зарбаси Дронговски томонидан қайтарилди. 

69. Зарбааа!  Криштиану Роналдунинг зарбаси блоклаб қўйилди. 

68. Трансляция режиссёри қайта-қайта Дибалани асосий кадрда намойиш этавериб, бизни чарчатди, бу ёқда ўйин давом этяпти. 

67. Касерес "Ювентус"нинг хавфли кўриниш олиши мумкин бўлган ҳужумини бартараф этди. 

65. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 52%,- 48%

63. Ууууухх!  Пульгарнинг айлантирма зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кетди. 

62. Кьеза майдон марказида бир нечта самарали ҳаракатларни кўрсатди, Рибери уни йиқитди. 

60. Эҳ, Кьеза деярли ҳимоядан ҳужумга қадар югуриб келди, якунда ўзи тўпдан айрилди. 

58. Роналду жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш зарурлигини кўрсатди. 

57. ГООООЛ!   Роналду Данилонинг узатмасини голга айлантирди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат кузатилди. 

56. "Ювентус" ҳимоядан ҳужум бошламоқда. Маккенни фаоллик намойиш этмоқда. 

54. Бонуччи Влаховичга нисбатан қоидани бузди. 

52. "Фиорентина"да ўзгариш: Валеро ўрнига Пульгар тушди. 

51. Бонуччи ҳужумда Миленковичга нисбатан қўполлик ишлатди. Бундан ташқари, офсайд ҳам бор эди.  

50. Сал олдинроқ сариқ олган Валеро Бентанкурга нисбатан фол ишлатди.  

48. Узатмадан сўнг Де Лигтнинг ҳаракати хавфли кўриниш олаётганди, бироқ офсайд қайд этилди.

47. Данилога нисбатан қўполлик ишлатган Валеро огоҳлантирилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Ювентус"да алмаштириш: Мората ўрнига Бернардески ўйинни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!

45+2. Зарба!  Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.  Кейинга вазиятда Бентанкур зарба берди, Дронговски ўз ўрнида. 

45+1. Миленкович Алекс Сандрони йиқитди, жарима зарбаси амалга оширилади. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. "Фиорентина" тўпни ўзида сақлаб турибди. Кастровилли қанотда фаоллик кўрсатиб, бурчак зарбаси ишлади. 

43. Бентанкур ва Влахович ўзаро тўқнашиб кетишди, Родриго бироз лат еди. 

42. Зарба!  Амрабатнинг зарбаси кучсиз чиқиб қолди, бу зарба Шенснига ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади. 

40. Ҳакам Кастровилли майдон марказида Кьезага нисбатан қоидани бузди деб топди.  

38. Зарба!   Дронговски Роналдунинг зарбасини қайтаришга эришди. 

37. Рибери Кьезани йиқитгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

36. Миленкович ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди, Роналду бирга-бир ҳолатга чиқиб кетиши мумкин эди, Дронговски ўз вақтида жамоасини қутқариб қолди. 

34. Мората фол ишлади, Игор Жулио унга нисбатан қўпол ўйнади. 

32. Зарбааа!  Маккеннидан тўпни қабул қилиб олган Роналду икки рақибини чалғитиб, ўнг оёқда зарба берди, сал ноаниқ. 

30. Роналду чап қанотда ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни ичкарига узатди, ичкарида эса Кьезадан бошқа ҳеч ким йўқ. 

28. Мартин Касерес фаоллиги эвазига Мората тўпни йўқотди, "Юве"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти. 

26. Зарбаааа!  Даҳшат!  "Фиорентина"нинг ажойиб комбинацияси Кастровиллининг ерлатиб йўллаган зарбаси билан тугади, ушбу вазиятда Шенсни "Юве"ни қутқариб қолди! 

24. Бираги чап қанотдан тўпни ичкарига узатди, тўп Кьезага тегиб майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи. 

22. Бираги ўнг қанотдан олдинга борган Кьезани қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.  

20. "Ювентус"да ўзгариш: Рэмзи ўрнига Данило туширилди. 

18. Ҳакам ҳолатни ВАРда кўрди ва Кастровиллининг оёғига тик ҳолатда зарба бергани учун Куадрадога қизил кўрсатди. 

16. Куадрадо ўта қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди.

14. Влахович Бонуччининг қўпол хатосидан сўнг олдинга борди, аммо ўзи ҳам нотўғри пас бериб, хато қилди.

12. Ууухх!  Моратанинг Роналду томон ҳаволатиб амалга оширган узатмасини Касерес бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди, акс ҳолда "Ronaldo Air" ишга тушарди. 

10. Туринликлар тўпга эгалик қилишмоқда, аммо ҳозирча юқори тезлик намойиш этиб, ҳужумга ўтишмаяпти. 

8. "Фиорентина" босим ўтказмоқда. Стадионда мухлисларнинг йўқлиги меҳмонларга фойда, мезбонларга зарар бўлмоқда.

6. "Юве"да стандарт вазият. Роналду тепган тўп меҳмонлар вакилидан бирининг қўлига тегди (аммо ҳакам индамади), яна бир рикошет – ва бурчак тўпи.

4. Мезбонлар ҳозирча тўп йўқотишлар ва кичик фоллардан бошқа нарса содир этишмади.

3. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ!  Влахович қулай вазиятдан унумли фойдаланди!  Уни Рибери ажойиб пас билан таъминлаганди – 0:1!  

1. Ўйинга старт берилди!

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 14-турида "Ювентус" "Альянц Стэдиум"да "Фиорентина"ни меҳмон қилади. Ушбу учрашувни сиз азизлар билан биргаликда томоша қиламиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика