А Серия. Шомуродов голлар бўйича Дибала ва Санчес билан тенглашиб олди

Eldor Akmurzayev
6 янв 2021, 20:45
Айни дақиқаларда Италия чемпионати 16-туридан ўрин олган “Сассуоло” – “Женоа” баҳси давом этмоқда.

Учрашувнинг 64-дақиқасида генуяликлар форварди Элдор Шомуродов боши билан рақиб дарвозасини ишғол этган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Бу Элдорнинг чемпионатдаги 2-голи бўлди ва у худди шундай натижага эга Алексис Санчес (“Интер”), Пауло Дибала (“Ювентус”) ҳамда жамоадоши Жанлукка Скамакка билан тенглашиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган ўйинда ассистга эришганди. У бугун чемпионатда 10-учрашувида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›