

Учрашувнинг 64-дақиқасида генуяликлар форварди Элдор Шомуродов боши билан рақиб дарвозасини ишғол этган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Бу Элдорнинг чемпионатдаги 2-голи бўлди ва у худди шундай натижага эга Алексис Санчес (“Интер”), Пауло Дибала (“Ювентус”) ҳамда жамоадоши Жанлукка Скамакка билан тенглашиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган ўйинда ассистга эришганди. У бугун чемпионатда 10-учрашувида майдонга тушди.




