UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56Антонио Лопес Хабас: "Насаф" супер кучли жамоа экан. Фаолиятимда ҳали бундай ҳисобда мағлуб бўлмагандим"  0 23:39Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ғалаба неварамнинг туғилган куни учун совға бўлди"  8 23:05Англия Лига Кубоги. "Тоттенхэм", "Арсенал", "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Лестер"нинг асосий таркиблари маълум!  6 22:54А Серия. "Милан" - "Венеция". Асосий таркиблар маълум!  2 22:33Куман "Барселона"дан қачон кетишини маълум қилди  6 22:14Расман: Хамес Родригес - "Ал Райян" футболчиси  16 22:01ОФК кубоги-2021. "Насаф" кейинги ўйинни қачон ўтказади?   58 21:55Қатар 2022 йилги жаҳон чемпионати олдидан футболчиларни мажбурий эмлашни жорий қилмоқчи  2 21:55ОФК кубоги-2021. Ҳусайн Норчаевнинг бенефисига айланган учрашувда "Насаф" Ҳиндистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  289 21:41Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди"  0 21:37Нуну Кейн ва "Манчестер Сити" ҳақида: "Бу ўтмиш, уни ҳеч нарса ўзгартира олмайди. Харри "Тоттенхем"нинг бир бўлаги  1 21:14Роналдунинг онаси 2017 йил ҳақида: "Набирам Мессидан баландроқ эди. Бу жуда кулгили"  47 21:00ОФК кубоги-2021. Ҳусайн Норчаев тўпурарга айланди  19 20:51Гвардиола: "Балки, бир кун келиб, хўжайинлар нима учун Англияда бешта алмаштириш қоидаси йўқлигини тушунтириб беришар"  6 20:39А Серия. "Специя" — "Ювентус": Дибала асосийда, Мората захирада  12

А Серия. "Рома" Моуриньюнинг мураббийликдаги 1000-ўйинида "Сассуоло"ни таслим қилди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди Янгиликлар

А Серия. "Рома" Моуриньюнинг мураббийликдаги 1000-ўйинида "Сассуоло"ни таслим қилди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди

Италия чемпионати 3-туридан ўрин олган тўқнашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Рома – Сассуоло 2:1 

«Стадио Олимпико»

Голлар: Кристанте 37', Эль-Шаарави 90+1' – Журичич 57'

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Ибаньес, Манчини, Винья, Мхитарян (Эль-Шаарави, 70), Верету (Перес, 74), Кристанте, Пеллегрини, Заньоло (Шомуродов, 74), Абрахам.

Сассуоло – Консильи, Толян, Кирикеш, Феррари, Рожерио, Журичич (Траоре, 84), Лопес, Бога (Кириопулос, 89), Фраттези (Айхан, 84), Берарди (Дефрель, 77), Распадори (Скамакка, 46).

Огоҳлантиришлар: Кирикеш (36), Ибаньес (43), Кристанте (66).

Баҳс ниҳоясига етди. Шомуродовдан голли пас ва жамоасида ғалаба! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча!

90+3. Скамакка даҳшатли гол урди, бироқ офсайд эканлиги айтилмоқда. 

90+1. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Шомуродовнинг қулай пасидан кейин Эль-Шаарави "Стадио Олимпико"ни жумбушга келтирди!  Идеал зарба ва гол – 2:1! 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Сассуоло"да алмаштириш: Бога ўрнига Кириопулос туширилди. 

88. Ууууух! Шомуродовнинг чап оёқдаги айланма зарбасини Консильи қайтарди! 

87. Зарба!  Траоренинг яқин масофадан берган яна бир зарбасини Патрисиу қийинчиликсиз ушлаб олди. 

87. Зарбааааа!  Траоренинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

86. Эль-Шааравининг чап қанотдан марказ томон амалга оширган узатмасига Консильи эга чиқди. 

84. "Сассуоло"да 2 та алмаштириш: Журичич ўрнига Траоре, Фраттези ўринга Айхан ўйинни давом эттиради.

83. Шомуродов ўнг қанотдан олдинга югуриб бораётган Карсдорпга пас берди, унинг ичкарига узатмасидан кейин Эль-Шаарави бир оз ноаниқ зарба берди. 

81. Уууух!  Захирадан тушганлар хавфли ҳолатни ҳосил қилишди. Переснинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Шомуродов дарвозага киритишга интилди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига тепиб юборишди.  

80. Кристантенинг узатмаси Шомуродовга етиб келмади, тўпни Консильи эгаллаб олди. 

80. "Рома" ҳимояси парокандаликка учрамоқда. "Сассуоло"нинг ҳар бир ҳужуми хавфли кўриниш оляпти. 

78. Уууух! Шунчаки даҳшат!  Бога катта тезликда олдинг бориб, яқин масофадан зарба берди. Патрисиу!!!!  Гол бўлишига йўл қўймади. 

77. "Сассуоло"да алмаштириш: Берарди ўрнига Дефрель ўйинга қўшилди.

74. "Рома"да 2 та ўзгариш: Заньоло ўрнига Шомуродов, Верету ўрнига Перес тушди.

74. Мистер бизни эшитди! 

73. Моурдан ҳамон бир ўзгаришни кутяпмиз. Интизорлик билан! 

70. "Рома"да алмаштириш: Мхитарян ўрнига Эль-Шаарави тушди.

68. Уууух!  Берарди дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Уни Патрисиу жон ҳолатда қайтарди. 

67. Берарди ҳимоячининг таъқибига қарамасдан, кучли зарба йўллади, ноаниқ.

66. Брайан Кристанте Богага нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.

65. Заньоло ҳужум чоғида Лопесни йиқитди. Ҳакм бунга бефарқ қарамади.

62. Лоренцо Пеллегрини жарима майдони ичига кириб борди ва дарвозани нишонга олди. Ҳимоячилардан бири зарба йўлига тўғаноқ бўлди, бурчак тўпи.

59. Даҳшаааат!  Пеллегринининг зарбасини Консильи қайтарди, қайтган тўпга Абрахам эга чиқди. Форварднинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

57. ГООООООООООООООООЛ!  Журичич яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

55. "Рома" яхши ҳужум уюштирмоқда. Жамоа футболчилари бир-бирларини ажойиб тушунишяпти.

51. Давид Фраттези пас қабул қилиб, тўхтатмасдан зарба берди. Патрисиу маҳоратини намойиш этиб, ажойиб сейв кўрсатди.

48. Жанлука Скамакка тўпни ичкарига оширди, аммо ҳимоячилар ишончли ўйнаб, уни дарвозадан узоқлаштиришди.

46. "Сассуоло"да ўзгариш: Распадори ўрнига Скамакка тушди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

43. Ибаньес Толянга нисбатан ишлатган қўполлиги учун жазоланди.

41. "Сассуоло" жарима зарбасига эга бўлди. Улар комбинация ташкил этишди, бироқ тўпни йўқотишди. Мхитарян катта тезликда қарши ҳужумга ўтди, аммо самарасиз.

39. Абрахам озроқ оқсоқланиб, четга чиқди. Йўқ, ҳаммаси яхши. У майдонга қайтди. 

37. ГООООООООООООООЛ! "Рома" сардори Пеллегринининг ақлли ва кутилмаган пасидан сўнг Кристанте гол урди – 1:0!

36. Кирикеш Абрахамга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

35. Жереми Бога алдашга киришиб кетди ва бурчак тўпи ишлаб олди.

34. Уууух!  Карсдорпнинг узатмасидан кейин Абрахам яқин масофадан аниқ зарба беролмади.

32. Рик Карсдорп дарвоза томон югурди, аммо ҳимоячи томонидан тўхтатилди.

28. ВАР вазиятни кўриб чиқди ва бош ҳакам тўғри қарорга келганини билдирди.

26. ГОООООЛ! Йўқ!  Берарди офсайддан гол ургани боис ҳисобланмади. 

24. Берарди ва Распадори ташкил этган ҳужум хавфли кўриниш олди. Якунда Распадорининг зарбаси ноаниқ чиқди.  

21. Генрих Мхитарян узоқ масофадан дарвозани аниқ нишонга ола билмади.

18. Маълумот учун, Жозе Моуринью бугун мураббийликдаги юбилей 1000-ўйинида қатнашмоқда.  

15. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика фоизларда 50 га 50 ни кўрсатмоқда. 

13. Доменико Берардининг зарбасидан кейин Руй Патрисиу ортқича қийинчиликка дуч келмади.

10. Зарба!  Жордан Верету чиройли ўйин кўрсатмоқда. У яхши пас қабул қилиб олди ва зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.

9. Генрих Мхитарян ҳаводан пас узатди, аммо ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштирди.

6. Жереми Бога рақибларини анча ортда қолдириб, узоқ ўйламасдан, яхши зарба йўллади. Патрисиу зарбани тўсишга эришди.

5. Пеллегрининг бурчак зарбасидан узатган пасидан кейин Манчини бош билан ноаниқ зарба берди.

1. Тэмми Абрахам ўйин бошидаёқ яхши зарба йўллади, Консильи сейв орқали хавфнинг олдини олди.

1. Ўйин бошланди!

- Баҳс 23:45 да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Италия А Серияси 3-турида "Рома" ўз майдонида "Сассуоло"ни қабул қилади. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

+11   
13 сен 01:49:03
dj_javohir
Элдор яхши уйнади куп югурди харакат килди гол урмаса хам бошка шерикларига ухшаб кизгонмади ва Эл шаравига кулай пас берди ва голлл. Ассист булоради бошланишига хали уз урнига эга булади узбек углони Ромада.
+11   
13 сен 01:19:34
Zomin fc
Shoma tushdi bos!!!
+10   
13 сен 01:48:51
T.M
gandon sharaviy topni oxirida eldordan qizgandi
+10   
12 сен 23:40:19
Мирзаев А.
Элдор ўйнамаса бу ўйинни қадри бир тийин, тинчгина ухлиймиз
+8   
13 сен 01:50:13
B.D.A
Шомуродовдан голли пас. Яшавор Шомуродов! Омад!
+8   
12 сен 23:41:03
QO'QON 1994 BARSA
Sasuloga Omad Eldor tushguncha
+7   
13 сен 00:18:31
Бахтийор Ашуров
Футбол иккинчи таймнинг 15чи дақиқасидан кийин бошланади!
+6   
13 сен 01:39:34
Жорж Веа
ШОМУРОДОВ АССИСТ!!!
+6   
12 сен 23:31:09
shakxa
Шомуродов узини устинда ишла 20 минутта чарчаб ковоссан укам. Чиройли футбол курили. Прессинглада катнаш, купро защитниклага босим кил. Худо холаса зур булади
+5   
13 сен 02:02:35
Goldberg
Уйинни охирида Элдорга пас бермадиде 1га 1 чикиб гол уриши мумкинди. Майли хотябы асист ёздириб куйди шунисигаям шукр!
+5   
13 сен 01:49:58
B.D.A
Шомуродовдан голли пас. Яшавор Шомуродов! Омад!
+5   
13 сен 01:49:01
Joxa
Ajoyib g'alaba! Eldor g'alabaga o'z hissasini qo'shdi. Lekin oxirida Eldor yaxshi ochilib borganda Elsharaviy to'pni oshirmagani yomon bo'ldidaaaa(((
+5   
13 сен 01:47:51
☆_Habib_☆
Kalenga ot tepsin Joze , Eldor sanga yana nimani ispotlashi kere ???
+5   
13 сен 01:45:56
Mirjalol DX
Qoyil Shomurodov tushgandan keyin o'yin yondi
+5   
12 сен 23:35:02
shakxa
Моуринио узбе трениримас, профессионал нимадири бордирки туширмаябти. Абрахам кучли хар томондан Шомада. Вакти келади Щоманиям
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика