UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16Карикатура: Европа Суперлигаси якунланиш арафасида  7 08:52"Ювентус" ўйинчиси коронавирусдан тузалди  0 08:28Косьелни "Монако"га қарши ўйинда жароҳат олди  0 08:06"Ювентус" Суперлигадан воз кечмаяпти. "Рома" "Юве", "Милан" ва "Интер"дан лойиҳадан чиқишни талаб қилмоқда  9 08:00ОЧЛ-2021. "Шаржа" - "Пахтакор " 4:1  45 07:55ОЧЛ-2021. "Эйр Форс" - "Тракторсози" 0:0  0 07:50АПЛ. "Челси" - "Брайтон" 0:0  0 07:45Бундеслига. "Бавария" - "Байер" 2:0  0 07:38Карикатура: Европа Суперлигаси лойиҳаси якунланмоқда  8 07:15Алаба "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  2 07:05Питер Хюистра: "Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди"  103 04:00Olamsport: Беш нафар боксчимиз финалда, қолганларда эса бронза, Шахбокс ҳақида биласизми? ва бошқа хабарлар  1 03:14Расмий хабар: АПЛнинг барча 6 клуби Суперлигадан чиқиб кетди  38 02:13АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Брайтон"ни юта олмади  18 01:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

А Серия. Шомуродов захирадан тушган ўйинда "Рома" минимал ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолди Янгиликлар

А Серия. Шомуродов захирадан тушган ўйинда "Рома" минимал ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолди

А Сериянинг 26-тури доирасидаги "Рома" - "Женоа" баҳси бўлиб ўтди.

"Рома" – "Женоа" 1:0
"Стадио Олимпико" ўйингоҳи
Гол
: 1:0 – 24 Манчини.

"Рома" – Лопес, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Бруно Перес (Спинаццола, 86), Пеллегрини, Кристанте, Педро (Карлес Перес, 74), Диавара (Вильяр, 60), Эль-Шаарави (Мхитарян, 60), Майораль (Фасио, 87).

"Женоа" – Маркетти, Дзаппакоста, Кришито, Масьелло, Гильоне (Кассата, 46), Стротман (Скамакка, 76), Радованович, Зайц (Мелегони, 78), Бадель, Пьяца (Шомуродов, 46), Дестро.

Огоҳлантиришлар: Масьелло (42), Дестро (45), Стротман (64), Манчини (65), Кришито (83).

Рома

Джанлука Манчини - 24'

Серия А . 26-тур

07/03/2021, 15:30

0
:
1
Тугади

Дженоа

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 0 томошабин

Бош ҳакам: Michael Fabbri

45'
90'
24'  Джанлука Манчини
24'  Лоренцо Пеллегрини
60'  Стефан Эль-Шаарави (Генрих Мхитарян)
60'  Амаду Диавара (Гонсало Вильяр)
65'  Джанлука Манчини
74'  Педро Родригес (Карлес Перес)
86'  Бруно Перес (Леонардо Спинаццола)
86'  Борха Майораль (Федерико Фасио)
42'  Андреа Масьелло
45'  Маттиа Дестро
46'  Паоло Гильоне (Франческо Кассата)
46'  Марко Пьяца (Элдор Шомуродов)
64'  Кевин Стротман
76'  Кевин Стротман (Джанлука Скамакка)
78'  Миха Зайц (Филиппо Мелегони)
84'  Доменико Кришито


А Серия мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг

 

Учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+5-дақиқа. Бўлди, "Женоа" охирги штурмни ҳам айтарли амалга ошира олмади. Натижада, Баллардини шогирдлари яна бир топ рақибга имкониятни бой беришди.   

90+4-дақиқа. "Женоа" тўпни олиб, ҳужумга чиқиб кета олмаяпти. Етмаганига меҳмонлар аъзоси Скамакка қоидани бузди. Вақт ўтиб бормоқда.  

90+3-дақиқа. Римликлар "Женоа" билан ўйиннинг охирги дақиқаларида вақтни "чўзиш" эвазига натижани сақлаб қолиш ҳаракатини қилмоқда. 

90+1-дақиқа. "Рома" жарима майдони ичида таҳликали ҳолат, аммо якуний зарба етишмади. Кришитонинг уриниши эса... Жуда ноаниқ бўлди.  

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Манчини Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатди. 

87-дақиқа. Бруно Перес ва Борха Майорал учун бугунги беллашув якунланди. Уларнинг ўрнига майдонга Леонардо Спинаццола ва Федерико Фасио туширилди.   

Мхитаряннинг узатмаисдан кейин Смоллинг зарба беришга уриниб кўрди, лекин ниятига ета олмади. 

84-дақиқа. Огоҳлантириш! Кришитога хавфли ҳужумни узиб қўйгани учун сариқ карточка кўрсатилди. 

83-дақиқа. Ману Пеллегрини тўпни олиб қўйилгач, узоқ ўйлаб ўтирмай зарба берди, лекин ўта ноаниқ.   

80-дақиқа. Элдорнинг узатмасидан кейин Скамакка зарба бериб кўрди, лекин бироз ноаниқ.   

79-дақиқа. Шомуродов тўп учун курашда Кристантега нисбатан қўпол ўйнади деб топилди.  

78-дақиқа. Ўзгариш! "Женоа"да яна ўзгариш. Миха Зайц ўрнига Мелегони тушди.  

Кимлар тушишининг бизга унчалик фарқи йўқ, муҳими Элдор Шомуродов ўзини кўрсата олса, самарали ҳаракатлари билан қайд этилса бўлгани.  

76-дақиқа. Ўзгариш! Баллардини яна бир ҳужумчини ўйинга ташлади. Стротман ўрнига Скамакка тушди.

75-дақиқа. Ўзгариш! Педро ўрнини Карлес Пересга бўшатиб берди.  

74-дақиқа. ГОООЛ!  Борха Майорал "Рома"нинг иккинчи голини урди, лекин ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини қайд этишди. 

73-дақиқа. Заппакостанинг айлантириб Шомуродов етказмоқчи бўлган узатмаси у қадар аниқ бўлмади ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

72-дақиқа. Шомуродов билан тўқнашгач, Вильар оёқда туролмай қолди.

70-дақиқа. Захирадан туширилган Кассата ўзи билан бирга ўйинга қўшилган Элдорга тўпни етказмоқчи бўлди, лекин узатма ўхшамади.   

69-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Аммо бу карточка "Рома" мураббийлар штабидаги мутахассисларидан бирига холос.  

68-дақиқа. Тезкор ҳужумдан кейин "Рома" футболчиси зарба йўллади, Радовановичнинг жон ҳолатда ташланишигина вазият фақатгина бурчак зарбаси билан якунланишини таъминлади. Стандартдан эса мезбонлар наф чиқара олмади.

66-дақиқа. Элдор ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди ва уни дарҳол жарима майдони марказига йўллади, лекин узатма кўнгилдагидек чиқмади. 

65-дақиқа. Огоҳлантириш! Стротманга нисбатан қўполлик учун Манчини огоҳлантирилди. 

62-дақиқа. Эээххх! Шомуродов ортга қайтиб тўпни олиб қўйишда фаол иштирок этди, олдинга ҳаракат қилиб, Дестрони тўп билан таъминлади. Ўз навбатида италиялик тажрибали футболчи тўпни Элдорга қайтараётганди, узатма аниқ, Шомуродов ҳам зарбага тайёр эди... Лекин сўнгги паллада Крис Смоллинг бош билан ўйнаб, тўпни узоқлаштириб юборди.   

61-дақиқа. "Женоа"нинг ҳужуми узилиб қолди ва барчасини бошидан бошлаш зарур.

60-дақиқа. Ўзгариш! Эл-Шаарави ва Диавара ўрнига Вильар ҳамда Мхитарян майдонга туширилди.  

Жаримадан узатмадан кейин ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.  

Генрих Мхитарян майдонга тушишга тайёрланмоқда. 

58-дақиқа. Стротман тўпга ета олмагач, Диаварани қўйиб юборгиси келмади. 

56-дақиқа. Элдор тўпни қанотда қабул қилиб олиб, олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин ҳимоячилар тўпни майдондан чиқариб юборишди.

53-дақиқа. Бугун Заппакостанинг ўйини қовушмаяпти. Ким билади дейсиз, бунда рақиб футболчиларининг ҳам хиссаси каттадир. 

51-дақиқа. Умумий картинага эътибор қаратадиган бўлсак, биринчи бўлим давом этаётгандек. "Рома" тўп билан кўпроқ муомала қиляпти, меҳмонлар эса тезкор қарши ҳужумларга таянишмоқда.  

48-дақиқа. Шомуродов фаоллик билан рақибидан тўпни олиб қўйдию, лекин тўпни майдонда олиб қололмади. Аммо Баллардини ҳам ҳамюртимизнинг ҳаракатини муносиб баҳолади. 

46-дақиқа. "Женоа" дастлабки ҳужумиёқ хавфли кўриниш олди. Лекин ҳозиргина майдонга туширилган футболчининг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди. 

Элдор дастлабки бўлимда деярли кўринмаган Пьяцани алиштирди. 

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Ҳаммамиз кутганимиз, Элдор Шомуродов ўйинга тушмоқда. 

Бўлди, ҳакам ҳам зерикиб кетди чоғи, биринчи бўлимга умуман вақт қўшиб бермади. 

45-дақиқа. Огоҳлантириш! Узатмага ета олмаган Дестро қўли билан ўйнади ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.  

44-дақиқа. Дестрога нисбатан қўполлик учун ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

42-дақиқа. Педродан тўпни қабул қилиб олган Борха Майорал йиқитилди ва "Рома" қулай нуқтадан жарима зарбасини амалга оширади.  

40-дақиқа. Ўйин анча тинчланиб қолди. 

35-дақиқа. Стефан Эл-Шараави тўп оширишда хатога йўл қўйди.   

33-дақиқа. Кевин Стротман биргина узатма билан Дестрони қулай вазиятга чиқариб юбормоқчи эди, лекин дарвозабон чаққонроқ ҳаракат қилди. Ҳозирча "Женоа"нинг ҳужумдаги ишлари умуман қовушмаяпти. 

32-дақиқа. Стефан Эл-Шараави, Педро каби футболчиларнинг тезлигига "Женоа" ҳимоячилари қаршилик кўрсатолмай қолишмоқда баъзи вазиятларда. 

Жаримадан узатмадан сўнг Амадунинг ўзи тўпни узоқлаштиришни уддалади.  

30-дақиқа. Диавара қоидани бузди деб топди ҳакам. Стандарт вазият.  

28-дақиқа. Манчини қоқилиб чоғи, кутилмаганда Стротманни майдонга қулатди. Ҳимоячи дарҳол хатосини тан олиб, қўлларини баланд кўтарди ва рақибидан узр сўраб қўйди.  

27-дақиқа. Педроооо! Испаниялик ярим ҳимоячи катта тезликда дарвоза томон яқинлашиб келди ва кучли, аниқ зарба берди ҳамда дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди. Бурчак тўпидан кейин яна посбон фаоллик кўрсатиб, тўпни ушлаб олди. 

24-дақиқа. ГОООООООООЛ! Манчини ҳисобни очди. Бурчакдан узатилган тўпга ҳужумга етиб келган марказий ҳимоячи баланд сакраб, зарба берди ва мезбонларни олдинга олиб чиқди.   

22-дақиқа. Яна бурчак тўпи. Радованович баланд сакраб тўп Майоралга бориб тушмаслигини таъминлади. Бурчакдан узатилган тўпни дарвозабон қайтарди ва яна бурчак зарбаси амалга оширилади.  

20-дақиқа. Заппакостанинг фаоллиги эвазига меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Узатмадан кейин эса ҳакам ҳужумдагилар томонидан ўйин қоидасини бузилди деб топди.    

18-дақиқа. Мезбонлар кўпроқ тўп билан муомалада бўлмоқда, аммо ҳозирча "Женоа" дарвозаси томон йўл топа олмаяпти.  

15-дақиқа. "Рома" кетма-кет рақиб дарвозасига хавф солмоқда. Бурчак зарбасидан кейин Жанлука Манчини бош билан зарба йўллади, лекин тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди.  

14-дақиқа. Икки рақиб қуршовида бўлишига қарамай, Дестро зарба бериш имконини топди, дарвозабон ўз ўрнида.   

13-дақиқа. "Женоа" вакиллари тўпни ўз назоратларида кўпроқ ушлаб туришга ва шу орқали ўйин темпини туширишга уринаётгандек.  

11-дақиқа. Бруно Перес тўп учун курашдан кейин майдонга қулади ва ўйин мажбуран тўхтатилди.  

9-дақиқа. "Женоа" чап қанотдан ҳужум уюштирди, Заппакостаниннг узатмасидан кейин Миха Зайц зарба йўллади, лекин ноаниқ.   

7-дақиқа. Радованович майдон марказида Борха Майоралга қарши қўпол ўйнади. Илк дақиқаларда шу каби майда фоллар учраб турибди. 

5-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак тўпини ҳам "Рома" амалга оширди, лекин ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.  

3-дақиқа. "Рома" жарима зарбасини амалга оширди, лекин римликлар ундан наф чиқара олишмади. 

Илк дақиқадаёқ Дестро ҳужумга ташланди ва яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, лекин ҳимоячилар зарбага имкон қолдиришмади.   

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни "Рома" вакиллари бошлаб беришди.  

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 

Афсуски, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни захира ўриндиғида бошлайди. 


Рейтинг: +17   

Фикрлар

+6   
07 мар 16:47:23
Otabek Turg'unov
Никрэ Тнега фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
элдор, хеч бўмаса ўзингни воротенга бўлсаям гол урмасенг бўмейди - биздек хранический касал-маддоҳлар буёғда бағримизи захга бериб ётувриб адои-тамом бўлдик!
Анча мунча шогирд чиқариб қўйдиз лекин. Элдорга пул сарфлаган женоада битта бўсаям сиздақа ақллилардан топилмагани чатоқ бўганда. Нарёғда юзлашганда ҳақли бўп қомен деб "сиз" деябман. Гаплар бор эди бўмаса. Мусулмон бўселар йиғиштирилар орқа ковлашни.
+5   
07 мар 18:30:24
Manutd123
Женоада уйин йук. Комбинациялар оркали уйин ташкил килиш, майдон марказида тупни ушлаб туриш ва хужумларга утиш деган тушунчалар умуман йук.
Элдордан бирор нарса кутиш хам ноурин. У кулидан келганча харакат киляпти, деб уйлайман.
Факат битта кичик эътироз. Элдор жисмоний холатини яхшилаши лозим. Жуда тез чарчаб коляпти ва тезлиги хам аввалгидан анча паст.
+5   
07 мар 17:12:54
Zulmatni Tarketib
Элдорга омад! Спартак эса Краснодарга ютказсин
+5   
07 мар 16:13:03
Ибод Асадов
Элдор ман учун 30 йил ичидаги Узбекистонни энг яхши футболчиси. Элдор укам гол урасанми урмайсанми Италия А сериясида уйнаетганлигингни узи хакикий мухлис учун катта бахт деб уйлайман. Шу учун гапларинг уйлаб езинглар.
+4   
07 мар 17:56:08
Murodov M_13
Zulmatni Tarketib фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Элдорга омад! Спартак эса Краснодарга ютказсин
Спартак? Нима алоқаси бор бу жамоани? Остонни туширмагани учунми? Бу футбол!
+3   
07 мар 18:13:01
Пресс Секретарь
Blyaaad. Jenoa futbolchilari necha marta to'p yo'qotayotganini bilasizlarmi? Oddiy vaziyatlarda to'pni berib qo'yishyapti. Shomurodov ham zo'r o'ynamayapti, ammo, bu yerda umumiy Jenoa yomon o'ynayapti.
+3   
07 мар 18:12:17
Isroiljon Qosimov
ЭЛДОР ЖИСМОНАН ЧАРЧАБДИ
+3   
07 мар 17:54:35
Пресс Секретарь
Никрэ Тнега фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
элдор, хеч бўмаса ўзингни воротенга бўлсаям гол урмасенг бўмейди - биздек хранический касал-маддоҳлар буёғда бағримизи захга бериб ётувриб адои-тамом бўлдик!
Maddohlik qilish ortida albatta qandaydir manfaat yotadi. Masalan, men sizni ahmoq bo'lsangiz ham, menga moshina sovg'a qilishingiz uchun sizni maqtasam, ana shu maddohlik bo'ladi, moddiy maddohlik. Endi aytingchi, hozir men Shomurodovni gol ur, zo'r o'yinchisan desam, men maddoh bo'lamanmi? Umuman olganda Shomurodovni bugun maqtab yozsak, ertaga hammamizga moshina olib beradimi? Yelkaning ustidagini ishlatibroq yozing. Maddohlik nima ekanini avval tushunib, keyin izoh yozing oliy irq yoki oliy ongli bo'lsangiz ham.
+3   
07 мар 17:01:07
Fergitaym
Никрэ Тнега фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
элдор, хеч бўмаса ўзингни воротенга бўлсаям гол урмасенг бўмейди - биздек хранический касал-маддоҳлар буёғда бағримизи захга бериб ётувриб адои-тамом бўлдик!
Eee Kunta Negre senam shuyerdamisan. Yomon poylab turasanaey Eldorni o'yini qachon bo'larkan deb.
+3   
07 мар 16:26:29
rivaldo-1979
Барселона, Реал Мадрид, Ювентус, Интер, Ливерпуль, Манчестер Сити, Манчестер Юнайтед, Челси, Бавария ютса- ютмаса балет килаверамиз ку, битта узбек Европада у́йнаб ютадими, ютказмайдими балет килавермаймиз. Нафиг Барса Реал Сити Ватан турганда. Олга Элдор...
+2   
07 мар 17:58:12
Isroiljon Qosimov
ШОМУРОДОВ ТУШДИ ВА ЎЙИН АНЧА ЖОНЛАНДИ
+2   
07 мар 17:32:28
Азамат Одилов
Уйин бошланди.Олга Шомуродов!!!
+2   
07 мар 16:35:29
Muhammadali...
Tojiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eldor tomom bulgan uynolmaydi Jenoa xaydash kerak Eldorni uzimizni Mashalga kelsin
Sendaqalardi nima deyishga xam odam xayron
+2   
07 мар 16:33:45
L10 messi
Bugun Eldor va Oston gol uradi deganlar olg'aaaaaaaaaaaaa....
+2   
07 мар 15:59:02
Samuel Eto'o
Bugun natija korsatad INSHALLAH Ukamiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика