А серия клублари агентларга 193,3 миллион евро тўлашди
02 июн 2017 00:27
Янгиликлар
А серия клублари агентларга 193,3 миллион евро тўлашди
Италия футбол федерацияси 2016 йилда А серия жамоалари футбол агентларига тўлаган пуллари миқдорини эълон қилди.
1 январдан 31 декабргача А сериянинг 20 та жамоаси воситачиларга 193, 3 миллиоен евро тўлаб берган. Бу ўртача ҳар бир клуб агентларга 9,6 миллиондан ўтказиб берган.
Агентларга энг катта пулни “Ювентус” тўлаган – 51,8 миллион евро. Ушбу маблағнинг 25 миллионинин Турин суперклуби Поль Погбанинг “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилинишини натижасида Мино Райолега тўлаб берган.
Агентларга энг кўп пул тўлаган клублар бешлигини “Интер” (23,5 миллион), “Милан” (15,6 миллион), “Наполи” (12,99) ва “Фиорентина” (12,91) ташкил этган.
Фикрлар