UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  7 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

А Серия. Шевченко "Женоа"даги дебютида Моуринью қўл остидаги "Рома"га мағлуб бўлди, Шомуродов 75 дақиқа ҳаракатланди Янгиликлар

А Серия. Шевченко "Женоа"даги дебютида Моуринью қўл остидаги "Рома"га мағлуб бўлди, Шомуродов 75 дақиқа ҳаракатланди

Италия чемпионати 13-туридан ўрин олган баҳс тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб ордингиз.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 75 дақиқа ўйнади.

Женоа – Рома 0:2

«Луижи Феррарис»

Гол: Феликс Афена-Гьян 82', 90+4'

Женоа – Сиригу, Бираски (Флавио Жуниор, 84), Масьелло, Сабелли (Гильоне, 84), Васкес, Камбьязо, Бадель (Гальдамес, 90), Ровелла, Стураро (Букса, 90), Пандев (Эрнани, 63), Экубан.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Кумбула (Смоллинг, 87), Рожер, Мхитарян, Верету, Пеллегрини (Бове, 90+3), Шомуродов (Феликс Афена-Гьян, 75), Абрахам, Эль-Шаарави.

Огоҳлантиришлар: Камбьязо (32), Верету (40), Бадель (54), Сабелли (78), Феликс Афена-Гьян (81).

Баҳс якунига етди. Унда "Рома" "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча!

90+4. ГООООООООООООООООЛ!  Феликс Афена-Гьян ўзининг айланма зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди – 0:2!

90+3. "Рома"да алмаштириш: Пеллегрини ўрнига Бове тушди. 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

90. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Стураро ўрнига Букса, Бадель ўрнига Гальдамес ўйинга қўшилди.

88. Зарбалар бўйича статистикада "Рома" даҳшатли фарқ билан олдинда бормоқда: 1-18!

87. "Рома"да ўзгариш: Кумбула ўрнига Смоллинг туширилди.  

86. Николо Ровелла Лоренцо Пеллегринини қўполлик эвазига майдонга қулатди.

84. "Женоа"да 2 та алмаштириш: Бираски ўрнига Флавио Жуниор, Сабелли ўрнига Гильоне тушди. 

82. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Мхитарян қойилмақом рейдни амалга ошириб, Феликс Афена-Гьянни қулай пас билан таъминлади. Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушган ёш ҳужумчи эса ҳисобни очди – 0:1!

81. Феликс Афена-Гьян Васкесга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантириш олди.

78. Стефано Сабелли Ибаньесга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

77. Манчинининг Абрахам томон амалга оширган узатмасига рақиблар эга чиқишди. 

75. "Рома"да ўзгариш: Шомуродов ўрнига Феликс Афена-Гьян ўйинга қўшилди.

71. Зарба!  Стураронинг зарбасидан кейин Патрисиу қийинчилик билан бўлса-да, тўпни қайтарди.

70. Зарба!  Генрих Мхитаряннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

70. Сальваторе Сиригу Лренцо Пеллегринининг зарбасини қайтарди. Зарба яқин масофадан берилганини инобатга олсак, дарвозабон яхши ўйнади. 

67. Андреа Камбьясо тўпни ичкарига оширди. Аммо тўп ҳимоячи орқали майдонна тарк этди ва мезбонлар бурчак зарбасига эга бўлишди.

65. Ҳозирги вақтга келиб, тўп назорати бўйича статистика: 39% – 61%.

63. "Женоа"да ўзгариш: Пандев ўрнига Эрнани майдонга тушди. 

63. Пеллегринининг яхши ўйланган узатмаси бироз кучли чиқиб қолди, акс ҳолда, Шомуродовда қулай имконият юзага келиши мумкин эди.   

60. "Женоа" тўп назоратини ўз қўлига олган. "Рома" ҳозирча прессинг билан чекланмоқда. 

57. Рик Карсдорп жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва кескин пасни амалга оширди. "Рома" бурчак тўпи ишлади.

54. Бадель Пеллегринига нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳақли равишда огоҳлантирилди.

52. Лоренцо Пеллегрини бурчак зарбасини ижро этди. Тўп ичкарига ошириб берилди, аммо уни ҳимоячилар узоқлаштиришди.

50. Элдор Шомуродов ҳаводан етказиб берилган тўпни кўкрак орқали Абрахамга узатишга ҳаракат қилди, ҳимоячилап режа амалга ошишига йўл қўйишмади. 

49. Моуриньюга эътирозлар учун сариқ карточка берилди. 

47. Элдор Шомуродов деярли бир ўзи жарима майдони ичида  пайдо бўлди, аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ чиқиишди.  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади — 0:0. Танаффус! 

45. Биринчи таймнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Зарба!  Генрих Мхитаряннинг олис масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

40. Верету Ровеллани охиригача таъқиб қилиб борди ва қўполлик ишлатди. Ҳакам уни сариқ карточка билан жазолади. 

38. Ровелланинг пасидан кейин Абрахам римликлар фойдасига ҳаракат қилиб, тўпни қайтарди. 

37. Элдор Шомуродов ҳаводан ўзига етиб келган тўпни боши билан Пеллегринига узатиб беришга уринди, аммо тўп Сиригуга келиб тушди.  

36. Ровелланинг узатмасига Манчини эга чиқди ва тўпни ўз жарима майдонидан узоқлаштирди. 

34. Зарба!  Жордан Веретунинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

32. Камбьязо жуда қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди.

29. Зарбааааа!  Стефан Эль-Шааравининг пасидан кейин Элдор Шомуродов қулай имкониятдан фойдалана билмади, эҳ. Тўп дарвоза устуни тепасидан ўтиб кетди. 

28. Стефано Сабеллининг узатмаси ҳимоячилар томонидан бюартараф қилинди.

24. Милан Бадель Пеллегринига нисбатан қўполлик ишлатди.

23. Массимилиано Иррати Горан Пандев жуда қўпол ўйнагани боис вазиятга бефарқ қарамади.

19. Тўп Сиригуга қадар етиб келди. Ҳимоячи Карсдорп катта тезлик кўрсатиб, дарвозабоннинг олдигача югуриб келди. Қойил! 

18. Зарба!  Абрахамнинг узатмасидан кейин Шомуродов чап оёқда кучсиз зарба йўллади. 

17. Элдор Шомуродов тезкорлик билан олдинга борди, бироқ ён-атрофда унинг жамоадошлари йўқ эди. Тўп олдирилди.

14. Уууух!  Шомуродовнинг пасидан сўнг тўп рикошет орқали Мхитарянга етиб келди, арманистонлик футболчи тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Аммо афсуски, тўп йўл-йўлакай Абрахамнинг қўлига тегиб кетгани боис даҳшатли гол бекор қилинди.

13. Икки футболчи ҳам майдонга қайтди. Ҳаммаси жойида.

12. Васкес ва Пеллегрини ўзаро тўқнашиб кетишди. "Рома" сардорига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

11. Эль-Шаарави чиройли услубда рақибни алдаб, тўпни жарима майдони ичкариси томон тепди. Тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди. 

10. Ибаньес майдон марказига яқин ҳудудда Горан Пандевга нисбатан қоидани бузди.

8. "Женоа" ишончли ўйин намойиш қилмоқда. Мезбонлар Элдор Шомуродовнинг босимидан сўнг тўпни йўқотишди, "аут". 

5. Жанлука Манчинининг хавфли пасидан кейин ҳимоячилар сергак эканликларини намойиш этишди.

4. Зарба!  Элдор Шомуродовнинг бош билан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. Бутун Генуя ва Рим билан биргаликда барчамизни ҳаёжонга солган зарба...

3. Стефан Эль-Шааравининг жарима майдони ичига узатган пасига шериклари улгуришмади.

1. Учрашувга старт берилди. Омад, Элдор! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Италия А Серияси 13-турида Элдор Шомуродов тўп тепадиган Римнинг "Рома" клуби меҳмонда юртдошимизнинг собиқ жамоаси Генуянинг "Женоа" клубига қарши баҳс юритади. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика