UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  1 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  10 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  53 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  21 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3

А Серия. Голларга бой ўтган “Женоа” – “Аталанта” баҳси тугади. Захирадан тушган Шомуродов дублни расмийлаштирди Янгиликлар

А Серия. Голларга бой ўтган “Женоа” – “Аталанта” баҳси тугади. Захирадан тушган Шомуродов дублни расмийлаштирди

Италия А Серияси 37-тур доирасидаги "Женоа" - "Аталанта" якунланди.

Меҳмонлар илк таймда Дуван Сапата, Руслан Малиновский ва Робин Госенснинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. 

2-бўлимда Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиши билан 2 дақиқа ўтар-ўтмас рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этди. Кейин эса бергамоликлар хавбеки Марио Пашалич орадаги фарқни яна оширди – 4:1.

67-дақиқада Горан Пандев пенальтини аниқ амалга оширди. Асосий вақт тугашига оз қолганида эса Шомуродов дублни расмийлаштирди – 3:4.

“Аталанта” бугунги ғалабадан кейин очколари сонини 78 тага етказиб, 2-ўрнини мустаҳкамлади. “Женоа” эса 39 очко билан 14-поғонада қолди.

"Женоа" – "Аталанта" 3:4

"Луижи Феррарис"

Голлар: 0:1 – 9 Сапата, 0:2 – 26 Малиновский, 0:3 – 44 Гозенс, 1:3 – 48 Шомуродов, 1:4 – 51 Пашалич, 2:4 – 67, пенальти Пандев, 3:4 – 84 Шомуродов.

"Женоа" – Маркетти, Гильоне (Портанова, 57), Масьелло, Онгене, Радованович, Ровелла, Кассата (Шомуродов, 46), Зайц (Касо, 46), Мелегони (Эбонг, 79), Пьяца, Дестро (Пандев, 46).

"Аталанта" – Голлини, Хатебур, Ромеро, Толои, Гозенс (Паломино, 76), Малиновский (Ламмерс, 57), де Рон, Миранчук (Муриэль, 89), Фройлер (Пессина, 46), Гимшити, Сапата (Пашалич, 46).

Огоҳлантиришлар: Гимшити (62), Толои (71), Ровелла (88).

ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +106   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика