UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  3 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  3 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  5 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  18

А Серия грандлари мавсум бошигача нималарга улгуриши керак? Янгиликлар

А Серия грандлари мавсум бошигача нималарга улгуриши керак?

Италия жамоаларининг олдида турган вазифалар ва уларнинг ечими ҳақида гаплашамиз.

"Милан"

Вазифа: Очиғи, "Милан"ни жиддий равишда кучайтириш керак. Чемпион жамоа яхши ўйнади, аммо келаси мавсумда ҳам юқорида бўлиш учун энди бу камлик қилади. Айниқса, етакчилар улғаймоқда, Чемпионлар Лигасида клуб амбицияларини ҳеч ким бекор қилгани йўқ. "Милан" Ориги билан битим имзолади, Ибрагимович билан эса шартнома муддатини узайтирди. Энг катта муаммо Кессиэнинг "Барселона"га кетгани бўлиб турибди. Энди Пиоли бу борада яхшилаб ўйлаб кўришига тўғри келади. Шунингдек, "Милан" Алессио Романьоли кетганидан сўнг, ҳимоя марказини кучайтириш ва олдинги чизиққа ўзгартириш киритиши лозим.

Ечим усуллари: "Милан" фаол тарзда "Брюгге" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Шарль де Кетеларе билан келишишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, "Челси" билан Хаким Зиеш борасида музокара ўтказмоқда. Мудофаа маркази ҳақида гапирадиган бўлсак, "Тоттенхэм"дан ижарага Жафет Танганни олиш мумкин. Ярим ҳимоя марказида эса вазият мураккаброқ: ПСЖ ижарага бериши мумкин бўлган Вейналдум билан музокара олиб борилмоқда. Идеал ҳолатда, "Милан" Фраттези ёки Фройлерни сафига қўшиб олиши ажойиб иш бўларди. Бироқ "Аталанта" ва "Сассуоло" ўйинчиларини осонликча қўйиб юбормайди. Аммо Миралем Пьянични таклиф қилиш варианти анча яхшига ўхшайди.


"Интер"

Вазифа: "Қора-кўклар" бозорда яхши ишлашди. Жамоага "Аякс"дан голкипер Онана келди, Генрих Мхитарян ҳужумни, Аслани ярим ҳимоя марказини, Рауль Белланова эса ҳимоя қанотида рақобатни кучайтиради. Қолаверса, Ромелу Лукакунинг қайтиши ҳам катта интригага сабаб бўлмоқда. Перишичнинг кетгани яхши эмас, аммо Госенс мутлақ унинг ўрнини босиши керак. Бироқ Видалнинг кетгани жамоа фойдасига ишлаши аниқ. Идеал ҳолатда "Интер" Санчес билан боғлиқ масалани ҳал қилиши лозим, Мхитарян бемалол унинг ўрнини босиши мумкин. Шунингдек, ҳимоя маркази бўйича ҳам қарор қабул қилиш зарур. Шкриньяр ҳамон ПСЖ эътиборини ўзига қаратмоқчи, Бастоне Англияга кетиш ниятида ва шахсан Антонио Контени ишонтиришга уринмоқда.

Ечим усуллари: Маълумки, "Интер" анчадан буён мудофаа чизиғини "Торино" ҳимоячиси Бремер билан кучайтириш ниятида юрибди. Лекин бу трансфер анча қимматга тушади. Эҳтимол, "нерадзурри" ротация учун бироз арзонроқ вариантлар излаб кўрар?! Масалан, Айхан ("Сассуоло") ёки Саумаро ("Болонья"). Агар Бремер "Интер"га ўтиши ўхшамаса, жамоа яна Миленковичга ("Фиорентина") эътибор қаратади. Бошқа позицияларда эса бу трансферлар ойнасида ўзгаришлар бўлмаса керак.


"Наполи"

Вазифа: "Наполи" ушбу трансферлар ойнасида жуда тушкун кайфиятга тушиб қолган. Сабаби клуб рамзи Инсинье ва Кулибали жамоадан кетди. Шунингдек, Дрис Мертенс ва Виктор Осимхен ҳам фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Жамоа Хвича Кварацхелия ва бақувват чап қанот ҳимоячиси Матиас Оливейра билан сафини кучайтирди. Агар "партенопейлар" ўз позициясини сақлаб қолмоқчи бўлишса, албатта, бунинг ўзи етарли эмас. Жамоа ҳимоя марказини кучайтириши ва Осимхеннинг ўрнига ўринбосар излаши керак. Ҳужум қанотида ўйнай оладиган футболчи олиш эса идеал вариант бўлар эди.

Ечим усуллари: Кулибалини сотишдан тушган пулни иложи борича Флоренцияга ўтказиш лозим. Акс ҳолда, бошқа жамоа Миленковични ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бундан ташқари, А Серия ҳақида сўз юритадиган бўлсак, "Аталанта"да тўп тепадиган Паломино ва Демирални ёдга олишимиз мумкин. Ҳужумга келсак, уни "Сассуоло" ўйинчилари билан кучайтириш ажойиб иш бўларди. Распадори ҳам, Беррарди ҳам, Траоре ҳам "Наполи"га жуда мос келади. Агар Осимхен кетса, Скамакка ҳам номзодлардан бирига айланади. Аммо бу ўринда бироз тезроқ ҳаракат қилган маъқул, сабаби "нероверди" кимнидир сотиб юбориши аниқ. Шунингдек, "Удинезе"дан Деулофеуни таклиф қилиш борасида музокара олиб борилмоқда.


"Ювентус"

Вазифа: "Ювентус" тобора ўзгариб, ҳақиқий қайта қуришни бошдан ўтказмоқда. Пауло Дибала, Федерико Бернардески, Жоржио Кьеллини жамоадан кетди. Яқинда Мартин Де Лигт "Бавария"га йўл олди. Таркибга келганлар ҳам йўқ эмас. Анхель Ди Мария ҳужумга ёрдам беради, Поль Погбанинг Туринга қайтиши эса катта интригага сабаб бўлмоқда. Шундай бўлса-да, "кекса синьора"нинг трансфер бозорида етарлича иши бор. Мудофаа чизиғини кучайтириш борасида жиддий бош қотириш лозим, чунки биргина Гаттини ("Фрозиноне") олишнинг ўзи етарли бўлмайди. Ҳужум чизиғини кучайтириш ҳам зарар қилмасди.

Ечим усуллари: "Ювентус" ҳимоя марказини мустаҳкамлаш борасида бош қотирмоқда. "Арсенал"дан Габриэль ва "Вильяреал"дан Пау Торрес варианти кўрилмоқда. А Серия ҳақида гапирадиган бўлсак, "Интер" мўлжаллаб юрган Бремерни нишонга олишган. Шунингдек, Флоренциядан Миленковични таклиф қилишмоқчи. "Юве" икки марказий ҳимоячи билан ўз сафини тўлдириши мумкин. Шунингдек, Симеонега умуман керак бўлмаган Моратани қайтиши ҳам муҳокама қилинмоқда. Қолаверса, Дибала кетганидан сўнг, ҳужумга сезиларли куч қўша оладиган Распадорига "кекса синьора"нинг қизиқиши асоссиз эмас.


"Лацио"

Вазифа: "Бургутлар"да катта ўзгаришлар юз берди. Клубни икки дарвозабон, Луис Фелипе ва Лукас Лейва тарк этди. Кабраль ва Цаканьянинг ижара муддати тугади. Бироқ Маттиа Абадий шаҳарга яна қайтиш эҳтимоли бор. Келганлар ҳақида гаплашадиган бўлсак, "Шахтер"дан марказий ярим ҳимоячи Маркос Антонио, "Гранада"дан иқтидорли посбон Максимилиано, "Милан"дан собиқ жамоа сардори Алессио Романьоли келди. "Лацио" ҳужумни кучайтириш ва Милинкович-Савични сотиш ҳақида обдон ўйлаб кўриши керак. Сабаби келаси йил уни ҳозиргидек қиммат суммага сотиш қийин бўлади.

Ечим усуллари: Катта эҳтимол, Мауриццио Сарри айни дамда "бургутлар" сафида етарлича бўлган ёш иқтидорларга эътибор қаратади. Шунингдек, "Реал" ҳимоячиси Марио Хила ҳақида ҳам унутмаслик зарур. "Верона"дан Барак харид қилиш ва "Интер"дан Гальярдинини ижарага олиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бироқ "Лацио" Италиядан ташқаридан ҳам футболчилар излайди. Айниқса, охирги пайтлар буни фаол тарзда бажармоқда.


"Рома"

Вазифа: Серхио Оливейра биринчи ой ажойиб ўйнаганига қарамай, Жозе Моуриньони тўлиқ ишонтира олмади ва яна Португалияга қайтиб кетди. Муҳим йўқотишлар ҳақида айтадиган бўлсак, Генрих Мхитарян ҳам жамоадан кетди. АПЛ клублари ва "Ювентус" ўз сафига қўшиб олиш истагида турган Заньоло билан боғлиқ вазият эса сўроқ остида турибди. Лойиҳада муҳим роль ўйнайдиган Пауло Дибалани "бўрилар" сафида кузатиш янада қизиқ бўлади. Жамоани етарлича кучайтира оладиган Неманья Матич ва Зеки Челик ҳам клубга етиб келди. Аммо "Рома" Чемпионлар Лигасига чиқиши учун позицияларни янада мустаҳкамлаши шарт.

Ечим усуллари: "Рома" Дибала билан янада хавфли ўйнаши мумкин бўлган Доменико Беррадини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шунингдек, римликлар "Порту" вингери Отавиони кузатишмоқда. Жозе Моуриньо ҳужумда турли фигураларга эга бўлишни истайди, лекин ҳимоя марказини кучайтириш борасида ҳам ўйлаб кўрса яхшироқ бўларди. Охирги пайтлар жиддий танқидларга дучор бўлган "Вест Хэм" ҳимоячиси Курт Зумани олиб келишни истаётгани бекорга эмас.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика