

26 ёшли футболчи учун "Интер", "Милан" ва "Ювентус" клублари даъвогарлик қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг "Лион" билан тузган шартномаси ёзга қадар мўлжалланган.
Олдинроқ, ўйинчи жорий мавсумнинг сўнггига қадар Франция клубида қолишни режалаштираётганини айтган эди.
Мемфис жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол (6таси пенальти) ва 4та ассист қайд этди.



