UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   5 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  380 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

А Серия: Европанинг энг барқарор жамоаси "Ювентус"га Италияда рақобатчи йўқми? Янгиликлар

А Серия: Европанинг энг барқарор жамоаси "Ювентус"га Италияда рақобатчи йўқми?

Италия А Сериядаги ҳолат ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Жума куни "Торино" - "Фрозиноне" баҳси билан бошланган 8-тур кеча "Спал" - "Интер" учрашувиданг сўнг якунланди.



А Серия турнир жадвали



Эътиборлиси, мазкур турда дуранг натижаси қайд этилмади. Мезбонлар ("Торино", "Кальяри", "Милан", "Лацио", "Наполи") ва меҳмонлар ("Ювентус", "Рома" "Парма", "Сампдория", "Интер") бир хил 5тадан ғалаба қозонишди.

Турнир жадвали пешқадами "Ювентус" қаторасига саккизинчи ғалабага эришди. Аллегри қўл остида туринликлар мавсумни илк бор кетма-кет ғалабалар билан бошлашди. Шу тариқа жамоа А Серияни қаторасига 8 ғалаба билан бошлаб, ўзининг 1930/31, 1985/86, 2005/06 йилги мавсумларда қайд этган натижасини такрорлади. Шунингдек, ушбу натижани "Рома" (2013/14) ва "Наполи" (2017/18) йилги мавсумларда қайд этишган.


Турнир жадвалида дастлабки олти ўринни эгаллаб турган жамоалар мазкур турда ғалабани тантана қилишди.


Ўзгарган Аллегри

Мавсум стартида нафақат Италияда, балки Европада ҳам энг барқарор жамоа бўлиб турган "Ювентус" Аллегри келганидан буён илк маротаба бу каби муваффақиятли стартни амалга оширди. Одатда Аллегри жамоаси мавсумнинг дастлабки қисмини, айниқса сентябрь ва октябрь ойларини йўқотишлар билан бошлашарди. Массимилиано жамоа кучини бутун мавсумга тенг тақсимлаган ҳолда ўйинни аста-секинлик билан оптимал кўринишга келтирадиган мураббий саналади. Бу йилги мавсум эса аввалгилардан фарқли равишда бир текисда бошланди. Буни Роналдунинг келиши билан боғлаш ҳам мумкин. Аммо жамоа Криштиану билан ҳам, у сиз ҳам барқарор ўйин намойиш этмоқда. Шунингдек, Аллегри ротация амалга оширишни бир меъёрда олиб бораётгани ҳам ўйин ритмини барқарор ишлашида хизмат қилмоқда.

Клубларнинг янги мавсумдаги старти ва сентябрь ойида ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусда ҳам гранд жамоалар ичидан биргина "Ювентус" талофат кўрмади. Қолган жамоалар айнан ФИФА кунларидан сўнг ўйин ритмини йўқотиб қўйишди. Бу эса жамоаларнинг ўйини ва натижасида ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

Аллегрининг фалсафаси мавсумни секин бошлаб, қишдан баҳорга ўтиш қисмида тезликни оширишдан иборат эди. Жамоа ҳар йили чемпионликни айнан шу ўтиш даврида норасмий расмийлаштириб қўярди. Бу йилги мавсум стартидаги натижалар ва жамоа кўрсатаётган ўйин Аллегрининг иш услубида ўзгариш кузатилганидан дарак.

Энди бир савол очиқ қолмоқда, жамоа эртами-кеч ўйин ва натижа борасида узилишларга дуч келиши мумкин. Аммо бу қайси паллада руй беради? Аллегри жамоада кузатиладиган пасайиш даврини мавсумнинг ҳал қилувчи қисмига қадар силлиқ ўтказиб оладими ёки? Бу борада ҳозирча аниқ бир фикр билдириш мушкул. Чунки биз билган "Юве" ва Аллегри илк маротаба бу каби муваффақиятли стартни амалга оширди. Финишга қадар йўл қандай босиб ўтилишини эса мавсум давомида кўрамиз. Шуниси аниқки, Аллегри тактик жуда пухта ва айёр мутахассис. Қайси пайт нима қилишни биладиган билимдон.

Массимилиано қўл остида бу мавсум кучли футболчи ва ижрочилар жамланишган. Аллегри ҳар йили мавсум бошида етакчиларидан айрилиб қолган паллаларда ҳам жамоани қийин вазиятдан жуда оқилоналик билан олиб чиқиб кетган. Таркиби кучли "қуролланган" "Ювентус"ни Аллегри қандай бошқаришини эса вақт кўрсатади. Доим минимумни максимумга қадар етказишни эплаган ва шунга интилган мураббий энди максимумдан қай тариқа фойдаланишини кузатиш қизиқ бўлади.

Муҳими, жамоа нафақат Роналдунинг трансфери орқали, балки ўз ўйини ва натижалари билан бу йилги мавсумда ўз олдига қандай юксак мақсад қўяётганини эълон қилмоқда.


Италияда "Юве"га рақобатчи йўқ

Бу йилги мавсумда ҳам чемпионлик йўлида "Ювентус"га қаттиқ қаршилик қиладиган рақибни топиш мушкул бўлади. Карло Анчелотти бошқарувидаги "Наполи" уларни йўлдан уришга уриниб кўришади. Аммо буни уддалаш бошқа масала. Ўтган турда Туринда меҳмон бўлган "Наполи" ўзаро баҳсда скудетто учун ҳали даъвогарлик қила олмаслигини кўрсатиб қўйди.

"Наполи", "Милан", "Интер", "Рома" ва "Лацио" совринли ўринлар учун кескин курашишади. Нафақат А Серия, балки Европадаги энг ёш жамоа саналган "Фиорентина" эса еврокубоклар учун йўлланма берадиган ўринлар учун курашаётганини ўтган 8 тур исботлаб берди. Стефано Пиоли жамоа потенциалини максимум юзага чиқара олса, унда ёш иқтидорлар билан ҳақиқий сенсация қайд этишига ҳам шубҳа йўқ. Фақат мавсум давомида жамоа захираси қанчалик узунлиги асосий паллага чиқадиган пайтда "Фиорентина" бироз қийналиб қолиши мумкин.

Ўтган 8 турдан сўнг фақатгина икки жамоа - "Фрозиноне" ва "Кьево" ҳали ғалаба нималагини билмай келмоқда. Айнан шу жамоалар жорий мавсум элитада жон сақлаб қолиш учун курашишади.


Айни пайтда А Серияда энг кам гол ўтказиб юборган "Сампдория" ҳам бу йили еврокубоклар учун курашиб кўрмоқчи. Марко Жамьпаоло жамоаси мудофа чизиғини жуда хушёр ушламоқда. "Ювентус" ёшлари жамоасидан ижарага келган Эмиль Аудеро ўтказилган 8 ўйиндан тенг ярмини қуруқ ўтказди.



Чемпионат тўпурари эса ҳақиқий кашфиётга айланаётган Кшиштоф Пентек. "Женоа" ҳужумчиси гарчи жамоаси мағлубиятга учраган бўлсада бу гал ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Унинг "Парма" дарвозасига киритган голи А Сериядаги 9-голга айланди. Пентекнинг энг яқин таъқибчиси Инсинье ҳисобида 6 гол мавжуд.


Европани титратиш учун А Серияга келган бўлажак суперюлдуз ҳақида



"Милан"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Сусо эса А Сериянинг энг яхши ассистенти бўлиб турибди. "Кьево" билан баҳсда Игуаиннинг икки голига ҳаммуаллифлик қилган Сусонинг узатмалари сони 6тага етди.


Шаҳбоз Беғамов - "Telegram", "Instagram""Twitter"

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика