А серия баҳслари 2 майдан давом эттирилади ва 30 июнь куни якунига етказилади
15 мар 2020 08:18
Янгиликлар
А серия баҳслари 2 майдан давом эттирилади ва 30 июнь куни якунига етказилади
Коронавирус туфайли тўхтатилган Италия А серияси баҳсларининг давом эттирилиши мумкин бўлган санаси эълон қилинди.
La Repubblica нашрининг хабарига кўра, чемпионат баҳслари 2 май, шанба кунидан бошлаб давом эттирилади ва барча беллашувлар мухлисларсиз ўтказилади. Мавсумнинг сўнгги тур учрашуви 30 июнь куни бўлиб ўтади ва ушбу тур беллашувларида мухлислар ўз жамоаларини стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришларига рухсат берилади.
Мусобақанинг қолдирилган тур ўйинларини июнь ойида ҳар уч кунда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Италияда коронавирус инфекциясига чалинганлар 17 минг кишидан ошиб кетган.
Фикрлар