

Бугун 13-тур учрашувларига старт берилади. Сергей Ковшов шогирдлари мазкур турда Урганчда маҳаллий “Хоразм” жамоаси билан куч синашади.
Ўйин Урганчдаги Марказий стадионда ўтказилади. Эслатиб ўтиш жоиз, ушбу стадион майсаси сунъий қопламалидир. Учрашув соат 18:45 да бошланади.
Жамоалар қуйидаги рангли либосларда майдонга тушишади:
“Хоразм” - кўк оқ аралаш, “Шўртан” - оқ.
Бугунги учрашув расмийлари билан танишинг:
“Хоразм” - “Шўртан” учрашувини Аскер Нажафалиев бошқариб боради. Қанотларда унга Ш.Раҳматов ва А.Ғиёсов ёрдам беришади. Назоратчи: Марат Исмоилов. Комиссар: Шерзод Ражабов.




