UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  6 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

7 йилдан сўнг А Серияга қайтган "Лечче" ҳақида нималарни биласиз? Янгиликлар

7 йилдан сўнг А Серияга қайтган "Лечче" ҳақида нималарни биласиз?

Теглар :  Лечче
Янги мавсум А Серияда иштирок этувчи клубларнинг яна бири ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

▪️ "Лечче" 2012 йилдан буён илк бор элитага қайтди. Ўшанда жамоа 18-ўринни эгаллаганди. Жамоани Эусебио Ди Франческо ва Серсе Косми бошқарган, таркибда Давиде Ди Микеле, Луис Муриэль, Андреа Бертолаччи, Хуан Куадрадо, Валерий Божинов ва Массимо Оддо каби футболчилар тўп тепган.

▪️ "Лечче"ни ўшанда келишилган ўйинларда иштирок этгани туфайли бир йўла Про Лигага "равона" қилишганди. А Серияга қайтиш учун олти йил керак бўлди. Бу орада клуб тўрт марта плей-офф ўйинларида иштирок этди. 

▪️ Бугунги кунда жамоани Фабио Ливерани бошқармоқда. "Лацио", "Фиорентина" ва "Палермо" такрибида А Серия дориасида уч юздан ортиқ ўйин ўтказган ўша машҳур ярим ҳимоячи. Мураббийлик фаолиятини у 2013 йил бошлаганди. Биринчи клуби А Серия вакили "Женоа" бўлди (7 ўйин, +1=1-5), кейинчалик Англиянинг "Лейтон Ориент" жамоасида фаолият олиб борди, аммо омади келмади. Кейин "Тернана" жамоасини Б Серияда жон сақлаб қолишида ёрдам берди. 2017 йил сентябрь ойида "Лечче"га келади. Яқинда томонлар келишувни 2022 йилга қадар узайтиришди.

▪️ "Леччe" ўз майдонида 21 октябрдан буён мағлуб бўлмаяпти: 15 ғалаба, 2 дуранг. Умумий ҳисоб – 33:9.

▪️ Жамоанинг энг яхши тўпурари – 28 ёшли Андреа Ла Мантиа (17 гол). Футболчи Б Сериядаги учинчи мавсумини ўтказмоқда (аввалги мавсумда "Виртус Энтеллу" сафида 12 голга муаллифлик қилган). Унга қадар С Серияда тўп тепган.

▪️ Энг яхши ассистент (8 та голли узатма) – Филиппо Фалько. Футболчи вақтида қисқа муддат А Серияда "Болонья" таркибида 2015/16-йилги мавсумда ҳаракат қилди, лекин сафари узоққа чўзилмади. А Серияда бор йўғи 9 учрашув ўтказди.  

▪️ А Серия ҳавосидан хабардорлардан: Панайотис Тахцидис ("Чезена", "Рома", "Катанья", "Торино", "Верона", "Женоа", "Кальяри") ва Чезаре Бово ("Лечче", "Парма", "Рома", "Торино", "Женоа", "Палермо").

▪️ Жуда қизиқ, аммо "Лечче"нинг техник ҳомийси йўқ. M908 маркали формаларни Хитойда клуб ҳисобидаги маблағ эвазига тайёрланади. 

▪️ А Сериядаги рекорди – 1988/89-йилги мавсумда Карло Маццоне қўл остидаги тўққизинчи ўрин. Иккинчи энг яхши натижа – 2003/04-йилги мавсумда ўнинчи поғона. У йили жамоани Делио Росси бошқарган, таркибда эса Марко Амелия (кейинчалик "Милан"), Макс Тонетто ва Марко Кассетти (кейинчалик "Рома"), Чезаре Бово, Кристиан Ледесма (кейинчалик "Лацио"), Мирко Вучинич ("Рома" ва "Юве"), Эрнесто Шевантон ҳаракат қилишган.

▪️ "Лечче" таркибида ўйнаётган вақтда уч футболчи Италия миллий термасига чақирув олган: ўнг қанот ҳимоячиси Марко Кассетти (3 бор, 2005 йилда), дарвозабон Винченцо Сичиньяно (1 бор, 2005 йил) ва марказий ҳимоячи Андреа Эспозито (1 бор, 2009 йилда).

▪️ Бошқа мамлакат термаси вакиллари эса етарлича топилади: Кваме Айю, Сергей Алейников, Виторино Антунеш, Валерий Божинов, Саша Бьеланович, Хайме Вальдес, Иштван Винче,  Давор Вугринец, Мирко Вучинич, Деян Говедарица, Сулейман Дьямутен, Гильермо Джакомацци, Алексей Еременко, Хуан Куадрадо, Мазиньо, Ледиан Мемушай, Джамель Месба, Педро Паскулли, Мартин Петраш, Георге Попеску, Карим Саиди, Давиде Сеса, Габриэль Сичеро, Родни Страссер, Ненад Томович, Себастьян Цимиротич,  Эрнесто Шевантон, Марко Эдусеи.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика