6 та учрашув ғолибини топган робот финалда қайси жамоа ғалаба қозонишини башорат қилди

Aslanov Jasurbek
2 июл 2017, 21:47
Робот Бакстер Чили ва Германия терма жамоалари ўртасидаги Конфедерациялар Кубоги финали натжасини башорат қилди.

Робот турнир бошидан мусобақанинг 6 та ўйини натижасини топишга улгурган эди (ҳисоб эмас).

17.06 Россия – Янги Зеландия 2:0 

18.06 Камерун – Чили 0:2 

19.06 Австралия – Германия 2:3 

21.06 Мексика – Янги Зеландия 2:1 

24.06 Мексика – Россия 2:1 

24.06 Янги Зеландия – Португалия 0:4 

3 та махсус камера орқали атрофни таҳлил қилган робот кубиклардан бирини танлайди ва уни ходимга топширади. Бу сафар Бакстер Чили ғалабасини тахмин қилди ва хатто ҳисоб 3:1 бўлишини айтди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com