50 йил ичида илк бор: МЮ мавсумдаги дастлабки 17 та ўйиннинг 9 тасида ютқазди

Aziz Tukhtamuradov
9 ноя 2023, 10:05
"Манчестер Юнайтед" ушбу мавсумдаги 17 та ўйиннинг 9 тасида мағлубиятга учради.

Кеча жамоа ЕЧЛ доирасида ўз майдонида "Копенгаген"га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Сўнгги маротаба МЮ 1973/74 йилги мавсумда шундай натижа кўрсатган ва якунда АПЛдан тушиб кетганди.

Айни пайтда клуб ЕЧЛда 3 очко билан сўнгги ўринда кетмоқда. АПЛда эса 8-ўринни банд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta