Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди

Mirjalol Normatov
22 мар 2026
Бугун "Челси" сафарда АПЛнинг 31-тури доирасида "Эвертон"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эътиборингизга ушбу учрашувдан кейинги маълумотларни келтириб ўтамиз:

- "Челси" 1993 йилдан бери илк марта кетма-кет 4 ўйинда ютқазди. Голлар - 2:12.

- "Челси" 2023 йил сентябридан бери илк марта кетма-кет уч ўйинда гол ура олмади;

- "Челси" АПЛ доирасидаги сўнгги 6 ўйинда фақатгина 1 марта ғалаба қозонди - "Астон Вилла" 4:1. Навбатдаги ўйинлар Манчестер жамоаларига қарши;

- "Челси"нинг чемпионлик учун назарий жиҳатдан ҳам имкониятлари тугади. 48 очкога эга жамоа пешқадам ҳамшаҳари "Арсенал"дан 22 очко ортда қолмоқда;

- "Челси" сўнгги 5 ўйинда умумий 14та гол қўйиб юборди

- "Челси" "Ливерпуль"дан ўтиб, 4-ўринга чиқиб олиш имкониятини йўққа чиқарди. Лекин ҳали ЕЧЛ учун кураш олдинда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Squawka Football