

Эътиборингизга ушбу учрашувдан кейинги маълумотларни келтириб ўтамиз:
- "Челси" 1993 йилдан бери илк марта кетма-кет 4 ўйинда ютқазди. Голлар - 2:12.
- "Челси" 2023 йил сентябридан бери илк марта кетма-кет уч ўйинда гол ура олмади;
- "Челси" АПЛ доирасидаги сўнгги 6 ўйинда фақатгина 1 марта ғалаба қозонди - "Астон Вилла" 4:1. Навбатдаги ўйинлар Манчестер жамоаларига қарши;
- "Челси"нинг чемпионлик учун назарий жиҳатдан ҳам имкониятлари тугади. 48 очкога эга жамоа пешқадам ҳамшаҳари "Арсенал"дан 22 очко ортда қолмоқда;
- "Челси" сўнгги 5 ўйинда умумий 14та гол қўйиб юборди
- "Челси" "Ливерпуль"дан ўтиб, 4-ўринга чиқиб олиш имкониятини йўққа чиқарди. Лекин ҳали ЕЧЛ учун кураш олдинда.



